Суперлига. "Андижон" – "Қизилқум" (матнли трансляция)

Оқил Абдубарноев
15 окт 2026, 19:40
Суперлига 24-туридан ўрин олган учрашув бошланди.

Суперлига

24-тур

“Андижон” – “Қизилқум” 0:1

Бош ҳакам: Алишер Раҳимқулов

Ёрдамчи ҳакамлар: Сардор Умрзоқов, Шоҳнур Йўлдошев

Захира ҳаками: Ринат Серазитдинов

VAR: Аскер Нажафалиев

AVAR: Бахтиёрхўжа Шавкатов

Назоратчи: Олим Абдувасилов

Комиссар: Даврон Иброҳимов

Гол: 0:1 – 38, Отабек Жўрақўзиев (Жамбули Жигаури)

"Андижон": 1.Элдор Адҳамов, 2.Одилбек Абдумажидов, 7.Пўлатхўжа Холдорхонов, 11.Ҳумоюнмирзо Иминов, 14.Абдураҳмон Комилов, 15.Неманья Чаласан, 18.Дамир Темиров, 22.Усмонали Исмоналиев, 27.Мартин Боакье, 33.Дониёр Абдуманнопов, 99.Рустам Турдимуродов.

Захира: 19.Артём Потапов, 5.Абдулвоҳид Ғуломов, 8.Шоҳмалик Комилов, 10.Драган Черан, 17.Азиз Турғунбоев, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 26.Муҳаммадкарим Тоиров, 28.Бекзод Сулаймонов, 70.Ҳамидулло Каримов.

“Қизилқум”: 1.Фарҳод Раҳматов, 8.Шаҳзодбек Раҳматуллаев, 10.Ислом Кенжабоев, 15.Никола Кумбурович, 31.Жамбули Жигаури, 40.Нодирхон Неъматхонов, 44.Ғиёсжон Ризақулов, 47.Руслан Розиев, 70.Дуглас Майкон, 77.Диёр Рахматиллоев, 88.Отабек Жўрақўзиев.

Захира: 99.Ҳумоюншоҳ Сайётов, 4.Илҳом Ваҳобов, 7.Файзуллобек Жуманқўзиев, 9.Шаҳзод Туропов, 18.Аббосбек Абдуғоффоров, 20.Бобомурод Бозоров, 23.Самандар Шукуруллаев, 30.Меҳрож Қўлдошев, 34.Григол Чабрадзе.

Огоҳлантириш: Одилбек Абдумажидов (43)

⏱ 45+1'. Биринчи бўлим якунланди!

Бош ҳакам Алишер Раҳимқуловнинг ҳуштаги янграб, жамоалар танаффусга йўл олишди.

⏱ 45'. Биринчи бўлимнинг асосий вақти якунланди. Бош ҳакам Алишер Раҳимқулов томонидан биринчи таймга 1 дақиқа қўшимча вақт қўшиб берилди.

🟨 43'. Огоҳлантириш! Майдон марказида "Қизилқум"нинг қарши ҳужумини тўхтатиб қолган "Андижон" ҳимоячиси Одилбек Абдумажидов Шаҳзодбек Раҳматуллаевни либосидан тортиб йиқитгани учун бош ҳакам томонидан сариқ карточка билан жазоланди.

⚽️ 38'. ГОЛ! Ҳисоб очилди — 0:1!

"Андижон" ҳимоячилари оддий тўп узатишда қўпол хатога йўл қўйишди. Фаол прессинг уюштирган Жамбули Жигаури тўпни эгаллаб олиб, қулай вазиятда турган Отабек Жўрақўзиевга узатди. Жўрақўзиев эса дарвозанинг олис пастки бурчагига аниқ зарба йўллаб, тўпни тўрга киритди ва "Қизилқум"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди.

⚠️ 35'. Хавфли вазият! "Андижон"да ҳисобни очиш учун қулай имконият бўлди. Рустам Турдимуродов дарвозага жуда яқин масофадан зарба йўллади, бироқ тўп мўлжалга аниқ бормади.

⚠️ 31'. Хавфли вазият! "Андижон" рақиб жарима майдони ичида хавфли комбинация ташкил этди. Пўлатхўжа Холдорхонов жамоадоши билан ўзаро пас алмашиб, зарба йўллади, бироқ "Қизилқум" посбони Фарҳод Раҳматов тўғри позиция танлаб, тўпни эгаллаб олди.

26'. "Қизилқум" футболчиси Отабек Жўрақўзиев дарвоза томон зарба йўллади, бироқ тўп тўсин юқорисидан ўтиб кетди.

20'. "Қизилқум" ўнг қанотдан ҳужум уюштирди. Руслан Розиев ўнг томондан зарба йўллади, бироқ "Андижон" дарвозабони Элдор Адҳамов тўпни қайтаришга эришди.

16'. "Андижон" навбатдаги ҳужумини ташкил этди. Абдураҳмон Комилов майдоннинг чап қанотидан айланма зарба йўллади, бироқ тўп мўлжалга аниқ бормади.

13'. "Қизилқум" бурчак тўпини амалга оширди. Ҳаводан узатилган тўпга Мартин Боакье зарба йўллади, бироқ унинг уриниши ноаниқ кетди.

⚠️ 9'. Хавфли вазият! "Андижон" ҳисобни очишга жуда яқин келди. Рустам Турдимуродов рақиб жарима майдони ичидан зарба йўллади, бироқ тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.

7'. "Андижон" футболчиси Дамир Темиров олис масофадан ерлатиб зарба берди. Меҳмонлар дарвозабони Фарҳод Раҳматов ўз ўрнида тўпни эгаллаб олди.

4'. "Қизилқум" жарима зарбаси ишлаб олди. Жамбули Жигаурининг жарима майдонига йўллаган узатмасини "Андижон" ҳимоячиси боши билан қайтариб, хавфни бартараф этди.

⏱ 1'. Учрашув бошланди! Бош ҳакам Алишер Раҳимқуловнинг ҳуштаги янграб, "Андижон" ҳамда "Қизилқум" жамоалари ўртасидаги баҳсга старт берилди.

Жамоалар бош ҳакам Алишер Раҳимқулов бошчилигида майдонга чиқиб келишди. Мезбон "Андижон" клуби қизил, меҳмонлар "Қизилқум" эса тўқ бинафшаранг либосларда ҳаракат қилади. Ҳаммаси учрашув бошланишига шай.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Championat.asia