Жамшид Саидов: "Ҳисобни сақлаб қолиш учун беш ҳимоячи тактикасига ўтдик"

15 окт 2026, 22:32
Суперлига 24-турдан ўрин олган "Андижон" – "Қизилқум" учрашувидан сўнг "Қизилқум" бош мураббийи Жамшид Саидов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?
- Андижонда ўйнаш оғир бўлишини билардик. Чунки бу ерда 12-ўйинчи бор, бу - мухлислар. Бундай муҳитда ҳар бир жамоага қийин бўлади. Биз яхши тайёргарлик кўрдик ва шунинг эвазига ғалаба қозондик. Ютуқ билан жамоамизни, раҳбарларимизни, узоқ йўл босиб келган мухлисларимизни табриклайман. "Андижон"га эса кейинги баҳсларда омад тилайман.

- Самандар Шукуруллаев майдонга тушгач, беш нафар ҳимоячи билан ҳаракат қилишга ўтдингиз. Бу натижани сақлаб қолиш учунмиди?
- Ҳа, шундай. Биз гол уриб олгандик, ижобий натижага эришиш учун бироз орқага ўтдик ва беш нафар ҳимоячи тактикасини қўлладик.

- Захирадан тушганлар ўйинни қанчалик кучайтира олди?
- Футболчиларимиз қўлдан келганча ҳаракат қилиб ғалабага ҳисса қўшишди. Захирадан асосан ҳимояга ёрдам берадиган футболчиларни туширдик. Ўйинимиз қовушди деб ўйлайман.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia