

ЎФА ўз вилоятидаги футбол клублари билан шартнома имзолаган "Бухоро", "Қизилқум", "Нефтчи", шунингдек, ўз вилояти академиялари билан ҳамкорлик қилган "Сўғдиёна", "Динамо", "Навбаҳор" ва "Арал" клубларига 24 декабрь санасига қадар вақт берганди. Шартномавий мажбуриятлар мана шу муддат ичида бажарилмагач, Ассоциация 6 та клубга нисбатан трансфер тақиқи қўллаш масаласини ЎФА тегишли қўмитасига киритди.
Юқорида номлари қайд этилган клублар орасидан фақатгина "Қизилқум" белгиланган муддат ичида ўз мажбуриятларини бажаришга эришди.



