МЮ ”Барса" футболчисига қизиқмоқда

23 авг 2026, 20:42
"Барселона" чап қанот ҳимоячиси Алекс Бальде "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин.

Аввалроқ, 23 ёшли футболчи "Барса"ни тарк этиши, агенти Жорж Мендес унга янги клуб қидираётгани хабар қилинганди.

Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, МЮ "Брайтон"дан ярим ҳимоячи Карлос Балебани 65+5 миллион фунт стерлингга сотиб олгандан сўнг, чап қанот ҳимоячисининг трансферига эътибор қаратади.

Сўнгги кунларда "Юнайтед" томонидан Бальденинг вакиллариларга футболчининг трансфер эҳтимоли ва қандай шартлар асосида амалга оширилиши мумкинлигини аниқлаш мақсадида қўнғироқлар бўлди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: x.com/FabrizioRomano

Сўнгги янгиликлар

Барча ›