"Қизилқум" 18 йиллик нохуш серияга барҳам берадими?

Iskandarov Abdulaziz
28 июл 2026, 18:05
Суперлигада кун дастуридан яна бир учрашув ўрин олган.

Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги "Насаф" ўз майдонида "Қизилқум"ни меҳмон қилади. Жамоалар Қаршида ўзаро 27 маротаба ўйнаган. Ушбу ўйинларда навоийликлар 1 маротаба ортга ютуқ билан қайтган. 5 та ўйинда дуранг, 21 та тўқнашувда "аждарлар" ғалабани тантана қилган.

"Қизилқум"нинг ягона ғалабаси 2008 йилги мавсумда юз берган. Акмал Рустамовнинг ягона голи меҳмонларга тарихий ғалабани тақдим қилган.

"Насаф" — "Қизилқум" — 0:1

04.10.2008. 23-тур. Қарши. "Насаф" стадиони. 1 532 томошабин.

Бош ҳакам: Владислав Цейтлин — 9,3

Гол: 0:1 — Акмал Рустамов, 16

"Насаф": Павел Леус, Ярослав Крушельницкий, Ботир Қораев, Кенжа Тўраев, Нодир Жўраев, Фахриддин Холмуродов, Жасур Бобоев, Мамука Чкадуа (Александр Мерзляков, 46), Илья Ильин, Фозил Мусаев (Баҳодир Муртазоев, 67), Суннат Мамадалиев (Рўзиқул Бердиев, 24).

"Қизилқум": Игорь Михайлов, Умид Исоқов (Максим Данилов, 90), Егор Гладков, Валентин Вишталюк, Артём Федорченко, Аҳрол Рисқуллаев, Виктор Барышев, Руфат Исроилов (Анатолий Ставила, 73), Алексей Кликунов, Акмал Рустамов, Азизжон Абдуллаев (Умид Абдураҳмонов, 51).

Огоҳлантиришлар: Егор Гладков, 18; Илья Ильин, 52.

2025 йилги мавсумда "Насаф" ўз майдонида рақибини йирик 4:0 ҳисобида ютган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia