Қатар бош мураббийи истеъфога чиқарилди
23 сен 2016 07:51
Янгиликлар
Қатар бош мураббийи истеъфога чиқарилди
ЖЧ-2018 саралашидаги Ўзбекистон терма жамоасининг гуруҳдоши Қатар терма жамоаси бош мураббийи ўз ишидан четлатилди.
Уругвайлик мураббий Хосе Даниэль Каррено Қатар 3-саралаш босқичини муваффақиятсиз бошлангани учун истеъфога чиқарилди. Бу ҳақда ahdaaf.me сайти хабар берди.
Айни пайтда Қатар терма жамоасининг wikipedia.org сайтидаги саҳифасида бош мураббий ўрнида "Ал Садд" устози Жезуалдо Феррейра номи ёзилган. Ушбу мураббий "Порту" ва "Спортинг" каби Португалия клубларидаги иши туфайли кўпчиликка таниш. Айни пайтда у Хави ўйнаётган "Ал Садд" клубини бошқармоқда.
Эслатиб ўтамиз, Қатар 3-саралаш босқичидаги дастлабки икки учрашувда Эрон (0:2) ва Ўзбекистон (0:1) жамоаларига ютқазиб қўйди. Қатар 6 октябрь куни Жанубий Корея меҳмони бўлади ва 11 октябрь куни ўз уйида Сурияни қабул қилади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар