UZ

Сўнгги янгиликлар

03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  0 03:11АПЛ. МЮ уч марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, аммо барибир ғалаба қозона олмади  3 01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  3 00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  13 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  3 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  2 22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  8 21:27Перес "Алавес" билан ўйиндаги VAR ҳаками ҳақида: "У Кубок финали арафасида "Реал"га қарши чора кўриш билан таҳдид қилганди. Мана энди ..."  14 20:4641 ёшли Тиаго Силва Европага қайтишга тайёр  2 20:22Эрон чемпионати. "Хайбар" ва "Истиқлол" муроса кўчасини танлади, Ашурматов тўлиқ ўйнади  1 19:46Жоау Канселу самолётда уни телефонга олаётган йўловчига ташланди  2 19:20"Сандерленд" ўз стадиони таблосига "Ньюкасл" гербини жойлаштиришдан бош тортди – дерби тарихига назар  2 19:08"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди  28 18:46"Аякс" "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқда — Here We Go!  0

Қашқадарё вилояти чемпионати. 5-тур якунлари Янгиликлар

Қашқадарё вилояти чемпионати. 5-тур якунлари

Теглар :  Қашқадарё
Ҳафтанинг дам олиш кунлари Қашқадарё вилояти чемпионатида 5- тур учрашувлари бўлиб ўтди.

5-тур майдон эгаларига аталди, боиси 5 та жуфтликнинг 4тасида мезбонлар ғалаба нашидасини суришди.

Мазкур турда ҳам ўтган турлардаги  каби икки баҳсда йирик ҳисоблар қайд этилди.

Қарши олимпия заҳиралари коллежининг “Олимпия” жамоаси ўз майдонида “Нишон” жамоаси билан ўзаро баҳс олиб борди. Шиддатли ўйинда  Сардор Раҳимқулов шогирдлари – олимпиячилар мавсумнинг 5-турига келиб дастлабки ғалабасини тантана қилишди.  Учрашувда 7:2 ҳисоби қайд этилди.

Чироқчининг “Кўкдала” жамоаси ҳам “Олимпия” жамоаси сингари ўз майдонида мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди. Улар Қаршининг “Бинокор” жамоаси билан кечган баҳсда  йирик  6:3 ҳисобида устун келишди.

Ушбу турда  пешқадам  “Қарлиқ”жамоаси  дам олди  улар ”Насаф-ФМ”жамоасига қарши баҳс олиб бориш керак эди.  “Насаф” футбол мактаби тарбияланувчилари  тайёрлов гуруҳлари ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатида иштирок этаётганлиги туфайли,  ушбу тур қолдирилди.  Муборакликлар ҳамон 12 очко билан карвонбошилик қилишмоқда.

ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ ЧЕМПИОНАТИ.

5-тур натижалари. 10 июнь (Якшанба)

Ҳисор- Зафар-4:3
Олимпия-Нишон-7:2
Турон-Новқат-CITY-0:2
Кўкдала-Бинокор- 6:3
Чироқчи-Қарши- 4:1
 
НАВБАТДАГИ УЧРАШУВЛАР
6-тур. 16 июнь (Жума)

Семурғ-Олимпия
Машъал-ФМ- Турон
Навбаҳор-Нефтчи
Зафар-Кўкдала
17 июньШанба)
Новқат-CITY -Қарлиқ
Нишон-Қарши
Бинокор-Насаф-ФМ
Аланга-Чироқчи
 
5-турдан  кейинги вазият:

Ўрин        

Жамоалар

Ўйин       

Тўплар     

Очко   

1 “Қарлиқ” (Мубрак)  4 16-9 12
2 “Новқат-CITY (Касби)             
5 12-11 10
3  “Зафар” (Қамаши) 4 12-7 9
4 “Шўртан-ФМ” (Ғузор) 4 10-6 9
5 “Кўкдала” (Чироқчи) 5 8-7 9
6 “Чироқчи” (Чироқчи) 4 19-13 7
7 “Олимпия” (Қарши ОЗК) 4 10-9 7
8 “Машъал -ФМ” (Муборак) 4 6-4 7
9 “Ҳисор” (Шахрисабз) 4 6-10 7
10 “Нишон” (Нишон) 4 15-9 7
11 “Семурғ” (Яккабоғ) 4 5-6 6
12 “Навбаҳор” (Касби) 3 8-3 6
13 “Қарши” (Қарши) 4 12-9 4
14 “Аланга” (Косон) 3 4-4 3
15 “Турон” (Қарши ҚСКХК) 5 4-12 3
16 “Насаф-ФМ” (Қарши) 3 8-11 2
17 “Бинокор” (Қарши) 5 12-24 2
18 “Китоб” (Китоб) 4 0-12 0


Фахриддин Чориев

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика