Фабио Каннаваро Қаршидаги футбол академияси билан танишди

Sherzod Nurmatov
17 окт 2025
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро мураббийлар штаби билан биргаликда Қашқадарё вилояти футбол академиясига борди.

Улар академияда ёш футболчилар учун яратилган шароитлар билан танишиб, машғулот жараёнларини кузатишди.

Фабио Канаваро ёш футболчиларга ўз тажрибаси асосида фойдали тавсиялар бериб, тинимсиз меҳнат қилиш зарурлигини таъкидлади.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: ЎФА матбуот хизмати