

Манбага кўра, клубга эгалик қилувчи Лэнсдаунлар оиласи клубни сотишни режалаштирмаган, аммо Аш Шайх улар учун жуда қулай таклиф билан чиқиши мумкин. Аввалроқ саудия арабистонилик промоутер ва бизнесменнинг қизиқиши "Миллуолл" ва "Саутгемптон" билан боғлиқ эди.
"Бристоль Сити" 2024/25 йилги мавсум Чемпионшип жадвалида 6-ўринни эгаллади. АПЛ ўйнаш ҳуқуқи учун ўтказилган мусобақа ярим финалида "Шеффилд Юнайтед”га икки учрашувда умумий 0:6 ҳисобида имкониятни бой берди.



