UZ

Сўнгги янгиликлар

16:54"Атлетико" Сёрлотни 35-40 млн евро эвазига сотишга тайёр  0 16:26"Андижон"га яна бир тажрибали футболчи келмоқда  7 15:59Расман: Драган Черан — "Андижон" футболчиси!  13 15:40Марокаш Африка Миллатлари Кубогида 1,2 млрд долларгача даромад олиши мумкин  0 15:13Гвардиола "Манчестер Сити"нинг ортиқча вазнли футболчиларини четлаштиради  0 14:45Элдор Шомуродов Туркия Суперлигасининг биринчи давра рамзий жамоасидан жой олди  2 14:22Ғалабасиз мавсум  14 13:54Аҳмедов "Навбаҳор"дан кетди: унинг янги жамоаси маълум  19 13:32"Манчестер Юнайтед" "Борнмут" ярим ҳимоячисини шорт-листга қўшди  1 13:03Рэшфорд кейинги режалари билан ўртоқлашди  0 12:34Расман: "Сўғдиёна" сербиялик дарвозабон трансферини эълон қилди  6 12:06Халқаро спорт тадқиқотлари маркази Ўзбекистон Суперлигасининг энг қиммат футболчилари рўйхатини эълон қилди  3 11:42Футзал бўйича Олий лига 7-тур учрашувлари қаерда ўтказилиши маълум  0 11:11U-23 Осиё чемпионати-2018. Тор-мор этилган грандлар, Японияга ёрдам беролмаган Хави Алонсо, самолётдаги раққосалар ҳамда "қор жанги"да қўлга киритилган тарихий чемпионликни ёдга оламиз  5 10:48Юнус Али: “Жуда қийин ўйин бўлди”  1

Қарс икки қўлдан чиқади. Ҳакамлар қайтариладими? Янгиликлар

Қарс икки қўлдан чиқади. Ҳакамлар қайтариладими?

Теглар :  Ҳакамлар
Айни пайтда Суперлигага тайёргарлик ўзининг бошланғич нуқтасида турибди. Биз уларга яна тўхталамиз. Ҳозир мавзу ҳакамлар ҳақида.

 2024 йилнинг август ойига келиб бир нечта тажрибали ва номдор ҳакамлар радарлардан йўқолиб қолди. Гарчи уларнинг айримлари халқаро майдонда фаолиятини давом эттирган бўлса ҳам. Мавсум якунида ЎзФҲМ матбуот хизмати кўриниш бермаётганлардан фақат Азиз Асимов борасида баёнот берди ва у ҳакамликдаги фаолиятини якунлади. Энг қизиғи рўйхатдаги ҳакамлар расман дисквалификация қилинмаган бўлсада, нима учундир ички чемпионатда августдан сўнг бирорта ўйинга тайинланмади. Лекин яқинда ФИФА томонидан 2025 йил учун халқаро майдонда ишлайдиган ҳакамларимиз рўйхати эълон қилинди. Қизиғи унда Фирдавс Норсафаров ва Акобирхўжа Шукуруллаев ҳам бор. Улар ўша "гуруҳ"нинг аъзолари ва охирги марта Суперлигада ўтган йил августда тайинлов олган. Суперлигада иш топилмаётган ҳакамларни ОЧЛ ва бошқа мусобақаларда кўришимиз мумкин. 

ЎзФҲМ нимани яширмоқда? Азиз Асимов, Фирдавс Норсафаров ва бошқа ҳакамлар қаерда? 

Хўш, агарда ҳакамлар хато қилгани учун "тозаланган" бўлса, демак, бу ишнинг бошқа иштирокчилари ҳам бўлиши керакку?! Адолатни таъминлаш учун ўша иккинчи томондаги шаҳс(лар), клубларимизга ҳам чора кўриш керакмасмиди? Фикримизча, мантиқан олиб қаралганда ҳам бу ерда фақат хато бир томондан ўтмаган бўлиши керак. Ўйлантирадигани шуки, маълум даражада тажрибага эга, Суперлиганинг қатор ўйинларида ишлаб улгурган ҳакамлар якунда "чопилишди". Битта ҳакамларни йўқ қилиб юбориш билан чемпионатни шунчаки идеал қилиб қўйиш қийин ва иложсиз иш ҳисобланади. Бу билан нимагадир шаъма қилмоқчи эмасман. Лекин ўрмонга ўт кетганида дарахтларни ўзи ёниб кетмайди. Азиз Асимов ЎзФҲМ директори бўлаётгани ҳақидаги хабарлар қўлоғимга чалинди. Суперлига ва турли даражадаги катта-кичик халқаро учрашувларда фаолият олиб борган Асимов ҳам юқоридаги "йўқолиб қолганлар"нинг орасида бўлганди. Бундан келиб чиқадики, маълум вақт ўйиндан четга чиққан ҳакамга энди каттароқ лавозим насиб қилди. Азиз Асимов яхши савиядаги ҳакам бўлган — бу факт. Аммо аввалига норасмий маълумотларга кўра, ўйинлардан четлатилган мутахассис ундан ҳам муҳимроқ ишга тайинланди. Истаймизми ёки йўқ, бу яна жавобсиз саволларни келтириб чиқаради. Айтмоқчи бўлганимиз, бу ерда муаммо фақатгина ҳакамларда бўлмаган ва бундан кейин ҳам ундай бўлмайди. "Қарс икки қўлдан чиқади", дейишади. Суперлигамиздаги муаммо фақатгина ҳакамлар билан боғлиқ эмас ва уни ҳал қилиш учун фақатгина рефериларни жазолаш нотўғри. Асимов бу ишга киришадиган бўлса, ватан йўлида астойдил қамишдан бел боғлаб ишласа бу фойдали бўлиши мумкин, чунки у ҳакамлар ичидаги барча майда деталларгача билади. У ҳаммани тўғри йўлга йўналтира олади. 

Абдулазиз Искандаров

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: -4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика