

Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда ишончли журналист ва инсайдер Бен Джейкобс хабар бермоқда.
Манба маълумотларига кўра, иккала футболчининг Саудия Про-лигаси ва 2026 йилги жаҳон чемпионатидаги чиқишлари нашр томонидан юқори баҳоланган. Шунингдек, якуний рўйхатда "ПСЖ"нинг 10 нафар футболчиси бўлиши хабар қилинмоқда — битта клубдан бунчалик кўп даъвогар илгари ҳеч қачон бўлмаган. Эслатиб ўтамиз, Франция гранди УЕФА Чемпионлар лигасининг 2025/2026 йилги мавсумида зафар қучган эди.
Ўтган мавсумда 34 ёшли Мане клуб ва терма жамоа сафида 55 та ўйинда майдонга тушиб, 24 та гол урди ва 12 та ассист қайд этди. "Аль-Наср" таркибида Садио Саудия чемпионати чемпиони бўлди, шунингдек, Сенегал терма жамоаси билан Африка кубогида ғолиб чиқди (кейинчалик турнир финалидаги жанжалли тарзда майдонни тарк этиш сабабли жамоадан ушбу унвон олиб қўйилган эди).
29 ёшли Киньонес ўтган мавсумда Саудия Про-лигасининг энг яхши тўпурари бўлди (33 та гол). Клуб ва терма жамоа сафидаги барча турнирларда мексикалик футболчи 46 та ўйинда 41 та гол урди ва бешта голли узатма берди. Мексика ЖЧ-2026 да 1/8 финалгача етиб борди.



