UZ

Сўнгги янгиликлар

02:36"Милан" Италия кубоги финалида "Болонья"га имкониятни бой берди!  2 02:25Ла Лига. "Реал Мадрид" сўнгги дақиқада гол уриб, "Мальорка"ни мағлубиятга учратди. "Барселона" чемпионликни ўзи ҳал қилишига тўғри келади  38 00:55“Иштихон” бош мураббийи Миржалол Лоқаев: "Йигитларимиз уч ойдан бери маошсиз ўйнашмоқда. Вазият ўзгаришини кутяпмиз"  1 00:41Элдор Мойлиев: "Учрашувнинг 17:00га қўйилгани икки жамоага ҳам ноқулай бўлди"  1 00:31Виталий Левченко: "Ҳамма футболчимизда ОКМКга қарши майдонга тушиш имконияти мавжуд"  1 00:20Сервер Жепаров: "Нефтчи" каби рақибларга қарши камчиликлар яққол кўринади"  0 00:00ЦСКА "Зенит"га қарши пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, Россия кубоги суперфиналига йўл олди! Файзуллаев захирадан майдонга тушди  13 23:55Сервер Жепаров Халқаро футбол ассоциациялари кенгашининг футбол бўйича маслаҳат гуруҳи аъзолигига қабул қилинди  1 23:25Флориан Виртцга Англиядан яна бир харидор пайдо бўлди  1 22:55Браим Диас жароҳати сабаб Ла Лигадаги кейинги ўйинни ўтказиб юборади  0 22:31Родриго: "Уйдирма тарқатишни бас қилинг"  7 22:01"Челси" Энцо Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  2 21:29Флик: "Анчелотти – ҳақиқий жентелмен"  28 21:10Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" ва "Навбаҳор" ўз ўйинларида ғалаба қозониб, плей-офф босқичига йўл олишди  10 20:36Асрор Алиқулов: "Кубок учрашувига U-21 жамоасидан кўпроқ футболчи жалб қилдик. Лекин..."  0

Превью. "Пахтакор" учун мавсум бошланмоқда. "Шерлар" йўлидаги илк синовдан қандай ўтади? Янгиликлар

Превью. "Пахтакор" учун мавсум бошланмоқда. "Шерлар" йўлидаги илк синовдан қандай ўтади?

Бугун "Пахтакор" Осиё Элит Чемпионлар лигасининг 7-тури доирасидаги Қатарнинг "Ал Гарафа" жамоасига қарши баҳс олиб боради. Биз ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинлар тарихига назар ташлаймиз.


Ўзаро ўйинлар тарихи

"Пахтакор" шу кунга қадар "Ал Гарафа" билан 6 маротаба тўқнашув келган ва барча учрашувлар Осиё Чемпионлар лигаси доирасида ўтказилган. Икки жамоалар ўртасидаги дастлабки баҳс 2002 йилга тўғри келади. ОЧЛ 3-саралаш раундида "Пахтакор" сафарда 3:4 ҳисобида мағлуб бўлган. Тошкентда ўтказилган жавоб учрашувида эса "Шерлар" рақибни 3:0 ҳисобида доғда қолдиришган. Орадан 6 йил ўтгандан сўнг, жамоалар ОЧЛ гуруҳ босқичида ўзаро тўқнаш келишган. Доҳада ўтказилган учрашувда 2:2 ҳисобли дуранг қайд этилган бўлса, Тошкентда "Пахтакор" 2:0 ҳисобида зафар қучган.

Клубларнинг бешинчи баҳси 2010 йилда ўтказилган. Нимчорак финалда "Пахтакор" Қатар жамоасига кичик 0:1 ҳисобида мағлуб бўлади ва мусобақани тарк этади. Сўнгги баҳс эса 2018 йил ОЧЛ саралаш босқичи доирасида бўлиб ўтган. Доҳада ўтказилган баҳсда Қатар жамоаси 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Учрашувдаги дастлабки голни нидерландиялик машҳур футболчи Уэсли Снейдер пенальтидан киритган эди.




Мусобақа жадвали

"Ал Гарафа" мусобақа жадвалида 10-ўринни эгаллаган. Жамоа дастлабки олти баҳсда, 1та ғалаба ва 1та дуранг қайд этиб, қолган 4та баҳсда мағлуб бўлган. Доҳа клуби жами 4 очко жамғарган. Жамоа шу кунга қадар "Ал Айн", "Ал Васл", "Персеполис", "Истиқлол", "Ал Насср" ва "Ал Ҳилол" каби жамоалар билан тўқнаш келган, рақиблар дарвозасини 7 маротаба ишғол қилган ва ўз дарвозасидан 14та гол ўтказиб юборган.

"Пахтакор" эса мусобақа жадвалида рақибидан бир поғона юқори, яъни 9-ўринни банд этган. "Шерлар" 4та баҳсда рақиб муроса кўчасини танлаган бўлса, 2 учрашувда мағлубиятга учраган. Жамоа шу кунга қадар "Ал Васл", "Ал Айн", "Персеполис", "Истиқлол", "Ал Шорта" ва "Ал Райян" клублари билан баҳс олиб борди. Жамоа 6та баҳсда бор-йўғи 2та гол киритган ва ўз дарвозасидан 4та тўп олиб чиққан. Тошкент жамоаси бор-йўғи 2та гол билан мусобақада энг кам гол урган жамоа бўлиб турибди.


"Ал Гарафа" ҳақида

Қатарнинг "Ал Гарафа" клуби 1979 йил ташкил этилган бўлиб, асли номи "Ал Иттиҳод" бўлган ва 2004 йилга келиб, клуб номи "Ал Гарафа"га ўзгартирилган. Клуб ўз уй учрашувларини "Тани Бин Жассим" стадионида ўтказади. Жамоа 6 карра Қатар чемпионати ғолибига айланган, Амир Кубогида 7 маротаба зафар қучган ва "Шайх Жассим" Кубогини икки маротаба қўлга киритган.

"Ал Гарафа" жамоаси ўтган мавсумда Қатар Юлдузлар Лигасида бронза медалини қўлга киритди ва ОЧЛ Элит Лига саралаш босқичида иштирок этди. Саралаш босқичида "Ал Гарафа" БААнинг "Шабаб Ал Аҳли" жамоаси билан тўқнаш келди ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган ҳолда, Элит Лигада иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритди. Жамоа жорий мавсумда Қатар Юлдузлар Лигасида 14та учрашувда иштирок этди ва 28 очко билан учинчи ўринни банд этган.


Машҳур Transfermarkt порталига кўра, жамоанинг жами трансфер нархи 28,73 миллион еврога тенг. Жамоа сафида Хоселу, Родриго, Серхио Рико каби Европа топ клубларида сафида тўп тепган футболчилар бор. Ўз вақтида "Валенсия", "Лидс Юнайтед" ва Испания терма жамоаси сафидаги ёрқин ўйинлари билан ёдда қолган. Футболчи янги мавсум стартидан олдин "Ал Райян"дан "Ал Гарафа" сафига кўчиб ўтди.

Узоқ вақт давомида "Севилья" сафида ҳаракатланган испаниялик дарвозабон Серхио Рико ҳам айни дамда ушбу жамоа сафида тўп тепмоқда. Рико 2020-2024 йиллар давомида ПСЖ сафида ҳам фаолият юритган. Дарвозабон 2023 йил ёзида жиддий жароҳат олади ва 19 кун давомида кома ҳолатида бўлади.

Фаолиятининг асосий қисмини Испания клубларида ўтказган Хоселу, ўтган мавсумда "Реал Мадрид" шарафини ҳимоя қилди. Хоселу "Реал" сафида 34та учрашувда иштирок этди ва 10та гол уришга мувофиқ бўлди. Европа Чемпионлар лигаси ярим финали "Бавария"га қарши кечган баҳсда сўнгги дақиқаларда иккита гол киритиб, "Қироллик клубини" финал йўлланмасини қўлга киритишга ёрдам беради. Мавсум якунига кўра, Хоселу "Реал" билан шартномани узайтирмади ва "Ал Гарафа" сафига келиб қўшилди.


Шунингдек, жамоа сафида Ясим Браими("Порту" сафидаги ўйинлари билан машҳур) ва Исландия терма жамоаси сардори Арон Гуннарсонлар тўп тепишади.

1. Фабрицио Диаз (Уругвай) - 5.5 млн евро.

2. Хоселу (Испания) - 4.5 млн евро.

3. Родриго (Испания) - 4.0 млн евро.

4. Йохан Боли (Франция) - 2.7 млн евро.

5. Ясин Браими (Жазоир) - 2.5 млн евро.

Португалиялик мутахассис Педро Мартинш "Ал Гарафа"ни 2022 йилдан буён бошқариб келмоқда. 54 ёшлик мутахассис фаолияти давомида "Риу Аве", "Олимпиакос" ва "Витория Гимарайнш" каби жамоаларни бошқарган.



"Пахтакор"даги ўзгаришлар

Ўзбекистон чемпионати тарихида энг кўп маротаба чемпионликни қўлга киритган жамоа ўтган мавсумда қониқарсиз натижалар қайд этди. Шу сабабли, мавсум якунланганидан сўнг жамоада катта ўзгаришлар рўй берди. Уч мавсум давомида "Шерлар"га устозлик қилган Максим Шацких ўз ўрнини португалиялик мутахассис Педру Морейрага бўшатиб берди. Қишқи трансферлар ойнасида "Пахтакор" кўпгина трансферларга қўл урди ва асосан легионер футболчиларни ўз сафига қўшиб олди. Шунингдек, жамоа Игорь Сергеевни ортга қайтарди.

Жонатан Луис, Жонатан Лукка, Фламарион, Башар Ресан ва Брайан Риаскос каби хорижлик футболчилар билан келишувга эришди. Ушбу футболчилар бугунги учрашувда "Пахтакор" сафидаги расмий дебют учрашувини ўтказиши мумкин. 

Трансферлар ойнасида "Пахтакор" асосан ҳужум чизиғига эътибор қаратди ва Фламарион, Башар Ресан, Брайан Риаскос ва Игорь Сергеев каби ҳужумкор футболчиларни ўз сафига қўшиб қолди. Шунингдек, "Шерлар" бразилиялик дарвозабон Жонатан Луис ва ярим ҳимоячи Жонатан Луккалар билан келишувга эришди, аммо ўтган мавсумда жамоа учун жиддий муаммолар туғдирган ҳимоя чизиғи янгиланмади, ҳимоячилар харид қилинмади. Шаҳзод Азмиддинов, Муҳаммадрасул Абдумажидов, Абдулла Абдуллаев ва Муҳаммадқодир Ҳамралиевлар марказий ҳимоячи позициясида ўйнай оладиган футболчилар. Ушбу тўрт нафар футболчидан бири жароҳат олса, жамоа марказий ҳимоя чизиғида муаммоларга дуч келиши мумкин.


Учрашув ҳакамлари

Ўйинни Алиризо Фағони бошчилигидаги ҳакамлар бирагадаси бошқариб боради. Унга қанотларда Антон Шчетинин ва Эшли Бичам ёрдам беради, тўртинчи ҳакам — Жонатан Баррейро.

Элит ОЧЛ
Умумий босқич, 7-тур
"Ал Гарафа" - "Пахтакор"
Бош ҳакам: Алиризо Фағони
Ёрдамчилар: Антон Шчетинин, Эшли Бичам
Тўртинчи ҳакам: Жонатан Баррейро
"VAR" ҳаками: Шон Эванс
"VAR" ҳаками ёрдамчиси: Бен Абрахам

Абдулвосит Бектемиров 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика