UZ

Сўнгги янгиликлар

23:41"Реал" Карвахалга ўринбосар топди  0 23:04Хаби Алонсо "Реал"дан учта юлдузни сотиб олишни сўради  0 22:15“Барселона” ва “Ювентус” “Борнмут” футболчисига қизиқмоқда  0 21:48"Арсенал" ҳимоячиси Салиба: "Мен АПЛни яхши кўраман, лекин асосий мақсадим — Чемпионлар лигаси"  0 21:21Флик Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  1 20:55“Манчестер Юнайтед” “Атлетико” ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 20:24“Манчестер Сити” футболчиси январда клубни тарк этиши мумкин  3 19:54Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?  4 19:20Ҳатто Польша Биринчи лигаси вакили ҳам Балотелли билан шартнома имзолашни хоҳламади  4 18:49Ямаль: "Мен тун ярмида уйғониб, печенье ейиш учун эртароқ ухлайман"  8 18:20ПСЖ "Реал" асосий футболчисига фойдали шартнома таклиф қилишга тайёр  1 17:51"Челси"нинг икки футболчиси сафга қайтди ва "Астон Вилла"га қарши ўйинга тайёр  1 17:22"Манчестер Юнайтед" Семеньо бўйича муваффақиятсизликдан кейин "Лейпциг" юлдузига кўз тикди  4 16:54"Атлетико" Сёрлотни 35-40 млн евро эвазига сотишга тайёр  1 16:26"Андижон"га яна бир тажрибали футболчи келмоқда  24

ПРЕВЬЮ. "Локомотив" (Ўзбекистон) - "Ал Айн" (БАА) Янгиликлар

ПРЕВЬЮ. "Локомотив" (Ўзбекистон) - "Ал Айн" (БАА)

Бугун ОЧЛ-2016 чорак финали доирасидаги "Локомотив" ва "Ал Айн" учрашуви бўлиб ўтади.

ОЧЛ. 13 сентябрь. "Локомотив" - "Ал Айн"
1/4 финал. Жавоб учрашуви
19:00. "Бунёдкор" стадиони

УЧРАШУВ РАСМИЙЛАРИ:
Бош ҳакам:
Муҳаммад Тақи Бин Жаҳари (Сингапур)
Қанот ҳакамлари: Ли Тзу Лианг (Сингапур), Ронни Ко Мин Киат (Сингапур).
Тўртинчи ҳакам: Фу Чуан Хи (Сингапур)
Назоратчи: Исмоил Сафири (Эрон)
Комиссар: Муним Фахури (Иордания)

Мазкур жамоалар Осиё чемпионлар лигасида ўзаро иккинчи бор тўқнаш келишмоқда. Ал Айн шаҳрида кечган биринчи ўйинда ҳисоб очилмаганди. Бу сафар эса "Локомотив"дан фақат ва фақат ғалаба кутиб қоламиз.

Мусобақанинг 1/8 финал босқичини иккала жамоа ҳам муваффақиятли ўтказди. "Локомотив" сафарда "Ал Ҳилол" билан дуранг ўйнаб, ўз майдонида 2:1 ҳисобида зафар қучди. "Ал Айн" эса ўз уйида "Зобахан" билан дуранг қайд этди ва сафардан 2:0 ҳисобидаги ғалаба билан қайтди.

БАА чемпионатида ҳали янги чемпионат старт олгани йўқ. "Ал Айн" Тошкентга келишдан олдин охирги ўйинини Кубок доирасида "Ал Аҳли"га қарши ўтказиб, 1:5 ҳисобида мағлуб бўлди. "Локомотив" эса олий лиганинг 21-турида "Шўртан"ни 3:0 ҳисобида мағлуб этиб, мазкур беллашув орқали бўлажак баҳсга тайёргарлик кўрди.

"Локомотив" ҳақида маълумотлар:
 
- "Локомотив" ОЧЛда чорак финалга чиққан учинчи ўзбек клуби бўлди. Бунгача "Пахтакор" ва "Бунёдкор" бундай натижага эришганди. Охирги марта "Бунёдкор" 2012 йил мусобақанинг чорак финалида иштирок этган.

- "Локомотив" бу йилги ОЧЛда умуман мағлуб бўлмаган ягона жамоа бўлиб турибди. Жамоа учта ўйинда ғалаба қозониб, олти бор дуранг ўйнаган. Бундан ташқари, "Локо" ўз дарвозасидан атиги 4та гол ўтказиб юборган ҳолда, бешта учрашувни "қуруқ" ўтказган.

- Темурхўжа Абухолиқов ўзининг учта голи билан ОЧЛда клуб тўпурари бўлиб турибди.

"Ал Айн" ҳақида маълумотлар:
- "Ал Айн" ўз тарихида тўртинчи бор чорак финалда иштирок этяпти.

- Жамоа ёзда ўз сафига икки нафар футболчини қўшиб олди: бразилиялик Кайо ва Амир Абдулраҳмон.

- Бу йил "Ал Айн" сафида еттита учрашувда майдонга тушган Фелипе Бастос клуб билан хайрлашди.

- "Ал Айн" гуруҳ ўйинларини кетма-кет икки мағлубият билан бошлаганди. Шундан сўнг жамоа қаторасига еттита ўйинда мағлуб бўлмади.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика