Поттер Швеция терма жамоаси билан оғзаки келишувга эришди

Alisher Ostonov
19 окт 2025, 13:51
Грэхем Поттер яқин кунларда Швеция терма жамоасини бошқариши мумкин.

"Челси", "Брайтон" ва "Вест Хэм" клубларининг собиқ мураббийи Швеция футбол иттифоқи билан 2026 йил мартигача, яъни ЖЧ-2026 саралаши ва плей-офф ўйинлари якунига қадар оғзаки келишувга эришди.

Эътиборлиси, 50 ёшли инглиз бунгача Швецияда ишлаб, 2011-2018 йилларда "Эстерсунд"ни бошқарган.

Швеция терма жамоаси ўз гуруҳида 4 ўйинда 1 очко жамғарган ҳолда сўнгги ўринда бормоқда. Жамоа ноябрь ойида Швейцария ва Словения билан ўйнайди.


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: expressen.se