Гёкереш "Спортинг" машғулотларига қайтишдан бош тортди. У "Арсенал"га ўтишни истамоқда
11 июл 18:11
Янгиликлар
Гёкереш "Спортинг" машғулотларига қайтишдан бош тортди. У "Арсенал"га ўтишни истамоқда
Швеция терма жамоаси ҳужумчиси Виктор Гёкереш Лиссабоннинг "Спортинг" жамоаси йиғинига боришни режалаштирмаяпти.
Бу ҳақда Фабрицио Романо хабар берди.
Эртага, 12 июль куни "Спортинг" таътилдан қайтиб, янги мавсумга тайёргарликни бошлайди. Гёкереш 5 кун олдин клуб раҳбариятини жамоага қўшилмаслиги ва ўйинларда қатнашмаслиги ҳақида огоҳлантирган.
27 ёшли футболчининг бу қарори унинг "Арсенал"га ўтиш истаги ва "Спортинг" президенти Фредерику Варандаш билан зиддият борлиги билан боғлиқ. Ўтган йили улар Гёкерешнинг бу ёзда сотилиши бўйича оғзаги келишган, аммо ҳозир президент бунга риоя қилмаяпти.
Форвард 2024/25 йилги мавсум клуб сафида 52 ўйинда майдонга тушиб, 54 та гол урган ва 13 та голга ассистентлик қилган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Фикрлар