UZ

Сўнгги янгиликлар

18:00U-17 Осиё Кубоги саралаши. Бруней – Ўзбекистон. Онлайн натижа  2 18:00ОФК Кубоги. "Сўғдиёна" – "Куала-Лумпур Сити" 0:0 (Матнли трансляция)  13 17:48ОФК Кубоги. "Сўғдиёна" – "Куала-Лумпур Сити". Ўйиндан олдинги мухлислар ГАЛЕРЕЯСИ  3 17:40Про лига. "Хоразм" - "Турон" 2:1. Онлайн натижа  5 17:20ЖЧ-2022. Ўзбекистон ногирон-ампутантлар терма жамоаси нимчорак финалда Колумбияни енгиб, чорак финалга чиқди. Кейинги рақиб – Италия!  14 16:59ОФК Кубоги. "Сўғдиёна" ва "Куала-Лумпур" стадионга етиб келди  1 16:46Улуғбек Бақоев: "Худо хоҳласа, финалга чиқамиз"  5 16:28Olamsport: Ўзбек шахматчиларининг FIDE рейтингидаги ўрни, бугун "Ҳумо" ўйнайди ва бошқа хабарлар  0 15:50ОФК Кубоги. "Сўғдиёна" – "Куала-Лумпур Сити". Кийиниш хонасидан суратлар  9 15:35"Сўғдиёна" спорт мажмуаси бугунги баҳсга тайёр!  21 15:24"Арсенал" Сакага катта маош таклиф қилди  3 15:05"Арсенал" Салиба билан келишувни узайтиришни режалаштирмоқда  1 14:46Муҳаммад Кудус учун кураш кескинлашди  1 14:27"Куала-Лумпур" ҳақида нималарни биламиз?  6 14:00Championat.asia ва Transfermarkt ҳамкорликда Суперлигада сентябрь ойининг энг яхшиларини аниқлади   10

ПФЛ Абрамовнинг айблови ҳамда Никимбаевнинг саволига жавоб қайтарди Янгиликлар

ПФЛ Абрамовнинг айблови ҳамда Никимбаевнинг саволига жавоб қайтарди

Кеча “Динамо” клуби бош мураббийи Вадим Абрамов ЎзПФЛ томонидан ташкил қилинган йиғилишдан чиқиб кетгани ёзилганди.

Кейинроқ Алишер Никимбаев йиғилишда фақатгина Про лицензияси бор мураббийлар иштирок этган бўлса, унда “Нефтчи” вакили Левченко унга нега чақирилгани билан қизиқди. Биз мазкур саволларга жавоб олиш мақсадида ПФЛ матбуот бўлими билан боғландик.

“Йиғилишда фақатгина Про лицензиясига эга мураббийлар қатнашди, дейиш тўғри бўлмайди. Биз унга 14 та Суперлига ҳамда 5 та Про лига клублари вакилларини жалб қилдик. Вадим Абрамов унга таклиф этилмаганди. Сабаби Абрамов Про лицензияси янгиланаётган вақтда айнан имтиҳон куни баҳона билан бошқа давлатга учиб кетган, қолган барча мураббийлар имтиҳонда иштирок этган. ПФЛ лицензияни янгиланган ёки йўқлиги масаласига ойдинлик киритиш мақсадида 1 ой аввал ЎФА Футбол мутахассисларини тайёрлаш марказига сўров берган. Шу вақт ичида бир неча бор мазкур масала эслатилган бўлса-да, улар конкрет жавоб қайтара олмади. Қолаверса, Вадим Абрамовнинг ўзи ҳам бунга беписанд муносабатда бўлди. Шундан келиб чиқиб, Coca-cola Суперлига 19-туридан кейин унинг лицензияси қайтариб олиниши керак эди. Бу ҳақда “Динамо” клуби раҳбарияти огоҳлантирилган. Ҳар қандай ҳолатда ҳам лигада қолиш учун кураш олиб бораётган жамоа режаларини бузиб қўймаслик муҳим эди. Умуман олганда Суперлига иштирокчиси ҳам қандай мураббий билан шартнома имзолаётганини текшириши керак. Агар унда Про лицензияси йўқ бўлса, демак у Суперлигада ишлай олмайди, буни барча жамоа билади”, - дейилади жавобда.

ПФЛ вакиллари лига раҳбари ҳамда Вадим Абрамов ўртасидаги тортишув масаласида қуйидагича жавоб берди:

“Айрим мураббийлар куздан бошлаб Суперлига иштирокчилари сонини 16 тага кўтариш ҳаракатига тушиб қолади. Бу эса спорт принципларининг тўғридан-тўғри бузилишидир. Лига раҳбари Самвел Бабаян томонидан илгари сурилган мазкур масалага асослантирилган жавоблар қайтарди. Яъни, унинг ўзи ҳам жамоалар сонининг ошишини истайди, бироқ Ўзбекистон шароитида бунинг имконияти ҳозирча йўқ. Сабаби, Про лигада “Турон” клубини инобатга олмаса, қолган барча клубларда молиявий муаммолар бор. Бабаяннинг 35 миллион аҳолимиз бор деган фикрига Диёр Имомхўжаев Хитойда 1,5 миллиард аҳоли бор, аммо жамоалар сони 100 та эмас деди. Жанубий Корея ва Қатар лигаларида, жамоаларида пул биздагидан кўпроқ, аммо уларда ҳам жамоалар 16 талик даражага етган эмас. Голландия, Украина, Бельгия каби чемпионатлар ҳам ўз вақтида чемпионатда 12 та клуб билан ташкил қилгани мисол қилиб келтирилди. Бабаян пул топилишини айтганида, унга Наманган вилояти ҳокими каттароқ лавозимга кўтарилса ва унинг ўрнига вилоятга футболга қизиқмайдиган ҳоким келса, сизда пул бўладими, дейилди. Бабаян бунга жавоб бера олмади. Ўз навбатида Диёр Имомхўжаев 26 та ўйин кам эканига қўшилди ва унинг сонини мусобақа форматини ўзгартириш эвазига кўпайтириш масаласини муҳокама қилишга тайёр эканини билдирди. Фақатгина Суперлига ва Про лига ўртасидаги спорт принципи бузилмаслиги керак. Чунки Про лигани ҳозирги даражасига келтириш осон бўлмаган ва уни шу даражада ушлаб туриш аввалгидан икки карра қийинроқ бўляпти. Мана шу вазиятда Абрамов энса қотириб бундан терма жамоа ютишини билдирди ва лига раҳбаридан сизнинг энди терма жамоа ҳақида қайғуришингиз шарт эмас, “Динамо”га жавоб беринг деган жавобни эшитиб, янада асабийлашди. Унда нега шунча одамни чақирдинглар деган саволига эса биз сизни чақирмаганмиз, деди. Шундан кейин Абрамов зални тарк этди. Бу ерда ҳеч қандай ҳақорат йўқ, қолганлар ҳам буни тасдиқлаши мумкин”.

“Нефтчи” устозининг йиғилишга таклиф этилиши эса унинг Регламент талабларига ҳурмат билан муносабатда бўлаётганидан келиб чиқади. Чунки клубда Про лицензиясига эга мутахассис бор. Қолаверса, Левченко ҳам мазкур лицензия учун таҳсилни давом эттиряпти. Биз фикр олиш мақсадида де факто клубда асосий ролни бажараётган мутахассисни таклиф қилдик. Никимбаевнинг саволи ўринли, аммо провакацияга яқинроқ. Умуман олганда биз бунга ажабланмай қўйганмиз”, - деб жавоб берди ПФЛ матбуот хизмати. 

ПФЛ матбуот хизмати йиғилишда иштирок этган барча мутахассисларга миннатдорчилик билдирди. Унда жуда кўплаб долзарб масалалар кўтарилган, ҳакамлик муаммоларига ҳам жиддий эътибор қаратилган.

Рейтинг: +35   

Фикрлар

+15   
20 сен 12:58:46
Ózga sayyoralik
Diyor haq, uni qõllab quvvatlayman. Menga qolsa J.Koreya chempionati kabi bizda ham 12 ta jamoali 3 davrali chempionat qilishsin❗
+14   
20 сен 12:22:54
Холмирзаев Комил
ДИЕР ХАК СПОРТ ПРИНЦИПЛАРИГА МОС ГАПНИ АЙТГАН ЖАМОАЛАР СОНИНИ КУПАЙТИРИШ КЕРАК БУЛСА ЧЕМПИОНАТ БОШЛАНМАЙ ТУРИБ РЕГЛАМЕНТГА КИРИТИЛИШИ КЕРАК АСЛИДА 12 ТА ЖАМОА КИЛСА ХАМ БУЛАДИ СОН ЭМАС СИФАТГА КАРАШ КЕРАК
+13   
20 сен 11:54:02
Abror_Tursunov
Diyor xaq. Hali bu Babayanni o'zini kelasi yil ishlashi aniq emasku. Hokim ketsa uchadi orqasidan
+12   
20 сен 12:00:34
Хурмат қилсанг хурмат кўрасан!!!
Чемпионатнинг хозирги вазияти ва турнир жадвалига,клубларнинг рақобатига эътибор берсак клублар сони 12та,хаттоки 10та бўлса чемпионатнинг савияси ошади,рақобат кучаяди!!! Про лигадаям номдор,савияли клублар кучайиб бу лигадаям рақобат кучаяди!!! 5-10 йилдан кейин клублар сонини ошириш мумкин булади!!! Ўзбекистон футбол терма жамоаси мухлисининг шахсий фикри!!!
+10   
20 сен 12:15:00
F12
Diyor Babayangayam aynqsa Abramovga zor javob qbti, oldingi rahbarlar qaysi bri Abramovga yoki Babayanga javob qaytaraolgan? Abramov Kim ozi haqiqy luttivozku etb turbtku litsenzya olaman olaman db aldab yurbti db. Rvojlangan ligalarda boganda davno murabbiyni yoq qlardi, Lekin etvottiku Diyor dinamo Jon jaxti bn kurashvotgan voxtda halaqt qmeli db Abramovga ishlashga qoyb berdi db. Yana nma holavoszlar ???? Diyorni ornga Kim kesn ???
+9   
20 сен 12:10:35
Лазко
Тугри айтибди термани куни буларга колмасин каламушлар аралар Бабаян сан умуман гапирма
+9   
20 сен 12:08:53
Аброр 1912
Ха пул бор жойда катта муаммолар хам булади. Шу болани ишлашга куйинглар энди. Ахир айтишадику Москвани хам бир кунда куришмаган. Ишласин 5-10 йил ана ундан кегин ишларини самараси куринади. Бу болани максади адашмасам давлатни пулига карам булмаган клубларни купайтириш. Тугрида хозирги клублар йил бошида курсатилган сметадаги маблагни йеб тугатишдан бошкасига арзимайди. Кузга келиб пул тугади футбол уйнамаймиз, узларинг уйновринглар дейдиган чала профессионал клублар. Бошка нарса эмас. Максадсиз.
+8   
20 сен 12:59:40
•••••••••ARISTOKRAT•••••••••
Харом арманлар. Шунча зўр ўзбек мураббийлари, етмаганига чет эллик(испан, россия) мураббийлар жим турганда, бу иккаласига буқ борми аққилик қилиб. Ростан Наманганда хоким алмашса, бабаян биринчи ўринда суради, кетидан футболчилари хам.Навбахорри урвенини шу хокими кўтариб турибди, а так клуб ўртамиёна клублари сирасига киради. Хокими кетса динамога ўхшаб қолади
+8   
20 сен 12:39:57
Зинуp
Мужик гап булибди отанга рахмат Диёр. Аралар жуда эркалаб кетди узб футболида
+7   
20 сен 12:21:56
Xolis inson.
Otanga raxmat diyor. Babayan toylarda raqsga tuwadigan oyinchiga oxshidi. Qaysi kamandada pul bosa owa stol yonida pul uchun koynini oladi xamani. Abramov ozi oshga tushgan pasha bop borgankande a. Rostanam Navbaxori sal puli kamaysa birinchi bop Babayan qochadi Navbaxori tekinga sotadi u. Navbaxorga omad, bu iflossizam chempion bosin, ochlda uzuqa borsin. Lekin Diyorga qoil. Otanga raxmat. Bu Armanlari s.....sh kerak.
+7   
20 сен 12:07:23
Ифтихорим
Набарот 10 та тушуриш керак пули йук уйинчилани хакини туломасдан юрган каманда ла нега керак тирикчилик киладиган жамолардвн воз кечиш керак ачко улашадиган
+6   
20 сен 13:27:37
UMRBEK EGAMBERGANOV
ШУУУУНЧА ШАРМАНДАЛИКДАН КЕЙИН ХАМ БУЛАР БУРНИНИ СИКАВЕРАДИ БУЛАР. БЕТАМ КОТИБ КЕТГАН ЕКАН.
+6   
20 сен 12:41:42
Шухрат Истамович
Диёр яхши иш олиб боряпти (сал махмадонолигини хисобга олмаса), аммо уни хам тиши утмайдиган жойлари хали куп.
+6   
20 сен 12:03:51
Мирзаев А.
Pakhtakor Tashkent фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Бабаян 16 та жамоа форматига нега қизиқиб қолди?
Биринчидан улфати Абрамовни қўлламоқчи, иккинчидан клублар кўп бўлса " келишиш " осонроқ бўлади, учинчидан Навбахор заҳираси узун, қисқа бўлганда бошқача таклиф берарди, тўртинчидан Бабаян мутахассис эмас. ПФЛ зўр жавоб берипти, қойил.
+5   
20 сен 12:41:59
Pakhtakor Tashkent
Мирзаев А. фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Биринчидан улфати Абрамовни қўлламоқчи, иккинчидан клублар кўп бўлса " келишиш " осонроқ бўлади, учинчидан Навбахор заҳираси узун, қисқа бўлганда бошқача таклиф берарди, тўртинчидан Бабаян мутахассис эмас. ПФЛ зўр жавоб берипти, қойил.
Диёр точкасига урибди лекин
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика