Перес: "Менимча, Роналду "Реал"да қолади"
28 июн 2017 17:43
Янгиликлар
Перес: "Менимча, Роналду "Реал"да қолади"
"Реал" президенти Флорентино Перес яна бир бор жамоа ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг келажаги ҳақида фикр билдирди.
"Криштианунинг "Реал" билан шартномаси бор. Биз фақат у жамоадошларига нима деганини биламиз. У билан гаплашганим йўқ ва эълон қилинган нарсалар муҳим деб ҳисобламайман. Кутишимиз керак ва Конфедерациялар Кубогидан сўнг у билан суҳбатлашаман. Роналду ўз вазифаларини ҳалол бажаради ва кўпчилик унга зарар етказмоқчи бўлаётганидан одам хафа бўлади. У "Реал"да ўйнаётганидан хурсандмиз. Менимча, Роналду "Реал"да қолади. Айни дамда ортиқча ҳавотирга ҳожат йўқ" - дейди Перес.
Олдинроқ Испания прокуратураси Роналдуни 2011-2014 йилларда 14,7 млн. евро солиқ тўламаганликда айблаётган эди.
Фикрлар