"Реал" юлдуз футболчи учун 160 млн евро тўлашга тайёр. У Пересга ёқади
16 мар 19:02
Янгиликлар
"Реал" юлдуз футболчи учун 160 млн евро тўлашга тайёр. У Пересга ёқади
Мадридликлар трансфер ойнасида жамоани кучайтириш режасини тузмоқда.
"Bild"нинг хабар беришича, мадридликлар "Бавария" вингери Майкл Олисега қизиқиш билдирмоқда. "Қаймоқранглилар" президенти Флорентино Перес франциялик ўйинчига юқори баҳо беради ва уни қўлга киритиш учун катта сумма — 160 млн евро таклиф қилишга рози.

Бироқ "Бавария" қишда Олисени сотишни режалаштирмаяпти. У Мюнхен клубида иккинчи мавсумини ўтказмоқда. Шу вақт ичида Майкл 93 ўйинда иштирок этиб, 35 та тўп киритди ҳамда 50 та самарали узатмани амалга оширди.
"Бавария"нинг навбатдаги учрашуви 18 март, чоршанба куни Чемпионлар Лигаси доирасида "Аталанта"га қарши ўтказилади. Майкл Олисе эса сариқ карточкалари ортиб кетгани учун ушбу ўйинда иштирок этмайди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Фикрлар