

Бугун "шаҳарликлар" АПЛнинг қолдирилган 31-тур учрашувида "Кристал Пэлас"га қарши майдонга тушадилар.
"Фақат ўзимиз қилишимиз керак бўлган ишни яхшироқ бажаришимиз мумкин. Бу фақат ўз қўлимизда.
Биз Англия Кубогининг иккита финалида ҳакамлар ўз ишини тўғри бажармагани сабабли ютқаздик. Ҳатто ВАР ҳам ёрдам бермади. Бу мағлубиятлар ҳакамлар эмас, ўзимиз яхшироқ ҳаракат қилишимиз кераклиги туфайли содир бўлди. Кўп йиллар аввал бу ерга келганимдан бери ВАРга ҳеч қачон ишонмаганман.
ВАР — бу худди танга ташлашдек гап. Ўзинг яхшироқ бўлишинг керак. "Кристал Пэлас"га қарши баҳсда ҳам шундай: диққатни жамлаш, жамлаш ва яна бир бор жамлаш талаб этилади. Албатта, ҳозирги Премьер-лига вазиятида чемпионлик тақдири ўз қўлимизда эмас. Мен футболчиларга бу ерга келганимда ҳам, ундан аввал "Барселона" ва "Бавария"да ҳам доим: "Йигитлар, яхшироқ ўйнанг", деб айтганман", — деди Гвардиола.



