

Бу ҳақда "Sotheby’s" аукцион уйининг расмий сайти хабар бермоқда. ЖЧ-1958 финалида Бразилия Швецияни тор-мор этган (5:2), 17 ёшли Пеле эса дублга эришган эди.
Савдоларнинг бошланиши 29 июнга белгиланган бўлиб, улар 16 июлга қадар давом этди. Ҳозирги вақтда дунёдаги энг қиммат футбол майкаси мақоми аргентиналик афсона Диего Марадонага тегишли бўлиб қолмоқда. 2022 йилда у ким ошди савдосида 9,28 миллион долларга сотилганди. Аргентиналик ушбу либосда ўз жамоаси учун зафарли кечган 1986 йилги жаҳон чемпионатида тўп сурган.



