Пау Кубарси – ЖЧ-2026 мусобақасининг энг яхши ёш футболчиси!

Оқил Абдубарноев
20 июл 2026, 03:36
Испания миллий терма жамоаси ва "Барселона" клуби ҳимоячиси Пау Кубарси 2026 йилги Жаҳон Чемпионатининг энг яхши ёш футболчиси деб топилди.

19 ёшли иқтидор эгаси ушбу нуфузли совринни қўлга киритган тарихдаги илк марказий ҳимоячига айланди.

Кубарси турнир давомида Испаниянинг барча 7 та учрашувида майдонга тушиб, уларни тўлиқ ўтказди. Унинг ҳимоя чизиғидаги ишончли ҳаракатлари эвазига "Қизил фурия" мусобақада фақатгина 1 та гол ўтказиб юборди ва 6 та ўйинда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Финал баҳсида Испания терма жамоаси Аргентинани 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, жаҳон чемпиони деган номга сазовор бўлди. Ушбу ҳал қилувчи ўйинда ҳам Кубарси 120 дақиқа давомида юқори савияда ҳаракат қилди.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Championat.asia