Кубарси: "Бор-йўғи бир марта гол ўтказиб юбордик ва биз финалдамиз"

Aslanov Jasurbek
15 июл 2026, 12:49
Испания терма жамоаси ҳимоячиси Пау Кубарси ЖЧ-2026 ярим финалида Франция устидан қозонилган ғалабадан (2:0) сўнг "қизил фурия" манзилига айтилган танқидлар ҳақида гапирди.

"Ҳимоя ва дарвозабон ёмон ўйнамоқда дейишганди, аммо ўйлайманки, биз кўплаб танқидчиларнинг оғзини юмдик. Биз бор-йўғи бир марта гол ўтказиб юбордик – ва биз финалдамиз.

Биз ажойиб иш олиб бормоқдамиз ва бу бутун жамоанинг меҳнати: ҳам майдонга тушаётганлар, ҳам захирада ўтирганлар, чунки машғулотларда улар юқори даражага эга бўлиб, якунда сенга яхшироқ бўлишингга ёрдам беришади.

Мен анча хотиржамман. Ичимда жуда бахтиёрман. Бугун оилам ва жамоа билан кийиниш хонасида ҳеч қачон бўлмаганидек байрам қилдик. Энди бизни жуда ўзига хос кунлар кутиб турибди – Нью-Йоркка йўл оламиз. Орзу ҳамон тирик ва биз бу ўйинни интиқлик билан кутмоқдамиз", – деди Кубарси.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca