"Арсенал" АПЛда клуб тарихидаги энг яхши стартини такрорлади

Sherzod Nurmatov
9 ноя 2026, 12:45
"Арсенал" АПЛнинг 10 туридан сўнг тўпланган очколар сони бўйича клуб рекордини такрорлашга эришди.

Бу ҳақда "Squawka" статистик тизими хабар бермоқда.

Шанба, 7 ноябрь куни Микель Артета шогирдлари Англия чемпионатининг 10-тури доирасида "Халл Сити"ни мағлуб этди (1:0). Учрашув якунларига кўра, "тўпчилар" 2026/27 йилги мавсумнинг дастлабки 10 та баҳсида 27 очко жамғариб, 9 та ғалаба ва 1 та мағлубият қайд этди.

Бундан олдин лондонликлар 2022/23 йилги мавсум стартида ҳам худди шундай натижага эришган эди.

"Арсенал" Англиянинг амалдаги чемпиони ҳисобланади. 10 та баҳсдан кейин жамоа 27 очко билан АПЛ турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Squawka

Сўнгги янгиликлар

Барча ›