

Тожикистон футбол федерацияси матбуот хизматининг хабар беришича, Ўзбекистон футбол ассоциациясининг таклифига биноан мазкур баҳсда тожикистонлик ҳакамлар бригадаси фаолият юритади.
Учрашувда ФИФА рефериси Гулмуроди Саъдулло бош ҳакам вазифасини бажаради. Унга қанотларда ФИФА ассистентлари Ҳасан Каримов ва Фарҳод Қуралов ёрдам беради.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Россия миллий терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви 12 ноябрь, пайшанба куни Тошкентдаги "Пахтакор" марказий стадионида бўлиб ўтади. Баҳс соат 20:00 да бошланади.



