Месси Аргентина терма жамоасидаги фаолиятини якунладими? Бу ҳақда унинг жамоадоши маълум қилди

25 июл 2026, 09:00
"Бока Хуниорс" ва Аргентина терма жамоаси ярим ҳимоячиси Леандро Паредес Лионель Мессининг миллий жамоадаги фаолиятини якунлаши мумкинлиги ҳақида фикр билдирди.

Аргентина 19 июль куни ЖЧ-2026 финалида Испанияга имкониятни бой берди (қўшимча вақтда 0:1). Кейинчалик аргентиналик спорт журналисти ҳамда инсайдер Эрнан Кастильо 39 ёшли Месси терма жамоадаги фаолиятини якунлаётганини маълум қилди. Ушбу масала бўйича расмий маълумот ҳозирча мавжуд эмас.

"Месси жаҳон чемпионати финали миллий терма жамоадаги охирги ўйини бўлиши ҳақида қарор қабул қилди.

Мен эса унинг ўйнашда давом этишини умид қиламан. Уни нима бахтли қилса — биз ҳам шундан хурсанд бўламиз", — деди Паредес журналистларга.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Championat.com