

"Манчестер Сити" 27 ёшли бразилиялик гаров ўйнашда айбланиб, оқланганидан кейин яна унинг номзодига қайтиши мумкин.
Битим тахминан 57-68 миллион еврога тузилиши мумкин. Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ "шаҳарликлар" Пакетага қизиқиш билдираётганди, аммо бразилияликнинг гаров ўйинида гумон қилгани учун трансфер амалга ошмади.
Пакета ўтган мавсумда барча мусобақаларда 36 та ўйинда майдонга тушди ва бешта гол муаллифи бўлди. Футболчининг "Вест Хэм" билан шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган.



