"Реал" Родри учун 50 миллион евродан ортиқ тўлашга тайёр

Aslanov Jasurbek
29 июл 2026, 13:20
"Реал" Родри борасида "Манчестер Сити" билан боғланди.

Инсайдер Фабрицио Романонинг маълумотларига кўра, "Реал" президенти Флорентино Перес битимни маъқуллаганидан сўнг клублар эҳтимолий трансфер юзасидан оғзаки музокараларни бошлаб юборган. Таъкидланишича, "Реал" ярим ҳимоячи учун 50 миллион евродан ортиқ маблағ тўлашга тайёр. АПЛнинг ўтган мавсумида Родри 21 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урди. ЖЧ-2026да у Испания терма жамоасининг барча саккизта ўйинида иштирок этди ва турнирнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Fabrizio Romano