Пирс Морган: "Инфантино Балогун билан боғлиқ фиаско пайтида виждонини сотган эди, энди эса ЖЧни сотмоқда"
Aslanov Jasurbek
29 июл 2026, 17:43
Британлик телебошловчи Пирс Морган ФИФА президенти Жанни Инфантинонинг жаҳон чемпионати ҳуқуқларининг бир қисмини хусусий инвесторларга сотиш режаларини танқид қилди.
"Қабиҳлик. Инфантино Балогун билан боғлиқ фиаско пайтида виждонини сотган эди, энди эса тарбиясиз Дель Бой ("Аҳмоққа омад кулар" ситкоми қаҳрамони) каби жаҳон чемпионатини сотмоқда", – деб ёзди Морган.