UZ

Сўнгги янгиликлар

01:22Каррагер "Ливерпул" трансферлари ҳақида: "Одатда бундай ишни "Реал" қиларди"  1 00:45Хулиан Альварес "Арсенал" билан ўйин олдидан: "Атлетико" исталган жамоани мағлуб эта олади"  1 00:15Ла Лига ўз футболчиларига таҳдид қилди  2 23:51Картабиа: "Ўтган йилдан фарқли равишда "Насаф" билан бошқа турнирда тўқнашамиз"  0 23:30ФОТОГАЛЕРЕЯ. Пролига. "Олимпик-MobiUz" – "Арал" 3:1  0 23:22ОФК Элит ЧЛ. "Тракторсози" меҳмонда 5 та гол урди, "Ал Иттиҳод" ҳам йирик ғалабани тантана қилди  0 22:48Рўзиқул Бердиев: "Эртанги ўйинга тўлиқ тайёрмиз"  10 22:32Паулу Соуза: "'Насафни яхши биламиз. Улар ҳозиргача кўпроқ очко тўплашга лойиқ эди"  0 22:19Аморим – сўнгги 5 мавсумда АПЛда "Ливерпуль" ва "Сити"ни меҳмонда мағлуб этган ягона мураббий  1 22:04Мундиалга тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон U-17 Венесуэла билан дуранг ўйнади  1 21:46Неъматулла Қуттибоев: "Энди ҳар бир ўйин биз учун финалга тенг"  3 20:59Фарҳод Нишонов: "2:0дан сўнг йигитлар бироз бўшашишди"  0 20:36Суперлига. 26-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  5 20:13Ҳарри Кейн орзусидаги жамоани тузди  17 20:04Рой Кин: "Агар "Манчестер Юнайтед" бугунгидек ўйнаса, Аморим яна 3 йил ишлайди"  0

Ўзбекистоннинг ҳозирги терма жамоаси тарихдаги энг кучлисими? Сервер Жепаров жавоб берди Янгиликлар

Ўзбекистоннинг ҳозирги терма жамоаси тарихдаги энг кучлисими? Сервер Жепаров жавоб берди

Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ сардори Сервер Жепаров "Тўраев финти" ("Финт Тураева") подкастида ҳозирги Ўзбекистон терма жамоасини аввалгилари билан солиштирди.

- Назаримда, ҳозирги терма жамоа тарихдаги энг кучлиси эмас. Шубҳасиз, энг кучлилардан биридир, лекин энг кучлиси эмас. Бизда аввалги йилларда жуда кучли терма жамоалар бўлган.

- Унда нима учун Ўзбекистон терма жамоасининг олдинги авлодлари жаҳон чемпионатига чиқа олмаган?

- Ҳозир жаҳон чемпионатига йўлланмалар сони кўпайган. Бундан ташқари, қайси гуруҳга тушганимизни ҳам ҳисобга олиш керак. Илгари биз жуда кучли корейсларга ва Австралия терма жамоасига дуч келардик.

- Ҳозирги терма жамоа олдингиларига нисбатан нимаси билан кучлироқ?

- Ҳозир бизда легионерлар кўпроқ. Чет элда қанча кўп футболчи ўйнаса, терма жамоа учун шунча яхши. Бироқ "хорижий чемпионатлар" турлича бўлиши мумкинлигини англаш керак. Масалан, Малайзия ва Таиландни олдинга қўйилган қадам деб ҳисоблаш қийин. Бу мамлакатлар ФИФА рейтингида биздан пастроқда жойлашган. Футболчи ушбу спорт тури кучлироқ бўлган жойларга — Европанинг топ-5 лигаси, Россия, Туркияга бориш керак.

- Ўзбекистоннинг энг яхши терма жамоаларини авлодлар бўйича тартиблаб бера оласизми? Даврларни таснифлашда жаҳон чемпионатига саралаш даврини мўлжал қилиб олишингиз мумкин.

- Ҳозирги терма жамоани учинчи ўринга қўярдим. Иккинчи ўринга, менимча, 2014 йилги жаҳон чемпионатига саралаш босқичида қатнашган авлодни лойиқ кўрарди, у жамоада Кападзе, Гейнрих, Аҳмедов, Исмоилов, Денисов, Шацких, Нестеров каби номлар бор эди. Биринчи ўринга эса 2006 йилги терма жамоа муносиб. Булар - Кошелев, Карпенко, Фёдоров, Ширшов, Акопянц, Шацких. Дарвозада Нестеров билан Сафонов бор эди, ўшанда Миржалол Қосимов ҳам ўйнарди.


Сервер Жепаров иштирокидаги "Тўраев финти" подкастининг тўлиқ версиясини (рус тилида) қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин:


Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика