Ўзбекистонлик ҳакамлар U-16 ўсмир қизлар ўртасидаги ОЧ саралашида ҳакамлик қилмоқда
28 авг 2016 19:47
Янгиликлар
Ўзбекистонлик ҳакамлар U-16 ўсмир қизлар ўртасидаги ОЧ саралашида ҳакамлик қилмоқда
Эътиборлиси, мазкур саралаш баҳсларини бошқариш учун ўзбекистонлик ФИФА рефериси Анна Сидорова ҳамда ФИФА лайнсмени Зилола Раҳматова Осиё Футбол Конфедерациясидан таклиф олган. Анна Сидорова ҳамда унинг ёрдамчиси айни кунларда Таиланд мамлакатида бўлиб ўтаётган Осиё Чемпионати саралаши "A" гуруҳи ўйинларида учрашувларни бошқармоқдалар. Жумладан, мазкур гуруҳнинг 1-туридан ўрин олган Мьянма ҳамда Лаос ўсмир қизлари ўртасидаги учрашувни айнан Анна Сидорова бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб борган.
Таъкидлаш жоиз, Бангладеш мамлакати мезбонлик қилаётган U-16 ўсмир қизлар ўртасидаги Осиё чемпионати саралаш баҳслари "C" гуруҳида ҳам ўзбекистонлик ҳакамлар ишлайдилар. Мазкур гуруҳ ўйинларини бошқариб бориш учун ўзбекистонлик ФИФА рефериси Эдита Миробидова ҳамда ФИФА лайнсмени Кристина Середа ОФКдан таклиф олганлар. Ўзбекистонлик ҳакамлар мазкур гуруҳнинг 1-туридан ўрин олган БАА ҳамда Сингапур ўсмир қизлари ўртасидаги учрашувни бошқаришган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар