UZ

Сўнгги янгиликлар

23:55Роналду янги автомобилини намойиш қилди  8 23:30Энди ПСЖнинг захира жамоаси бўлмайди  1 23:05"Интер" сайти Мауро Икардининг расмларини ўчириб ташлади  12 22:35Пике фаолиятидаги энг ёмон воқеани эслади ва жамоасининг трансфер сиёсати ҳақида гапирди  4 22:17Серхио Рамосга Европа грандлари ҳамда Осиё жамоаси қизиқмоқда  16 21:40Месси: "Ливерпуль"дан учралган мағлубият оғриқли бўлди"  24 21:20Карл-Хайнц Румменигге: "Ковачнинг шартномаси 2021 йилга қадар амал қилади"  3 21:00Аллегри "Ювентус"га қайси шаҳардан мураббий тайинланишини айтиб ўтди  13 20:40Гризманн учун курашга "Манчестер Юнайтед" ҳам қўшилди  7 20:20Косьельнига А Серия вакилидан қизиқиш бор  1 20:00"Наполи" клуби "Ливерпуль" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 19:40Фалькао "Монако"дан кетиши мумкин, унга иккита Испания клуби қизиқмоқда  6 19:38"Ливерпуль" Чемпионлар лигаси финалига Испаниядаги курорт шаҳарда тайёрланмоқда  16 19:22Olamsport: Ўзбек бокси юлдузи учун 2 хонали уй, Мэйвезер Пакьяо билан реваншдан қўрқмоқда  0 19:20Рамос "Реал"дан кетиш ҳақида ўйламоқда  9

Ўзбекистонда биринчи марта – фарзандингизни FC «BARCELONA» ёзги оромгоҳига юборинг! Янгиликлар

Ўзбекистонда биринчи марта – фарзандингизни FC «BARCELONA» ёзги оромгоҳига юборинг!

Қадрли ота-оналар! Сизда ўз фарзандингизни жаҳонга машҳур «Барселона» футбол клуби ёзги оромгоҳига юбориш имконияти бор!

Оромгоҳ ҳақида
FCB Escola халқаро оромгоҳи 11-17 ёшли ўғил болалар учун мўлжалланган.
FCBEscola машғулотлар методикаси ЛеоМесси, Жерар Пике, Хави, Андрес Иниеста, Карлес Пуйоль ва машҳур юлдузлар етишиб чиққан футбол мактабида қўлланилган.



“Barcelona” футбол клубимнинг Испаниядаги болалар оромгоҳи бу:
• Каталония клубининг энг яхши мураббийлари томонидан ўртаер денгизи соҳилларида тоғ ён бағрларидаги ажойиб табиат қўйнида ўнлаб ўтказиладиган машғулотлар!
• Оромгоҳдаги минглаб кўнгилочар ўйинлар, чўмилиш, тоза ҳаводаги қувноқ дастурлар, Барселона бўйлаб экскурсиялар, шунингдек “Камп Ноу” стадионида ҳамда "Барселона" футбол клуби музейига саёҳатлар!
• Миллионта қувончли онлар ва унутилмас ҳиссиётлар, улар қаторида "Барса" юлдузлари билан суратга тушиш ва бир умрлик эсдаликка эга бўлиш имконияти!



Болаларни жойлаштириш
Болалар олий даражали хоналарда истиқомат қилишади, ҳар бир хонада санузел ва душ бор. Болаларни сертификатланган назоратчи-етакчилар кузатиб боришади, улар оромгоҳнинг кўнгилочар қисмига ҳам жавоб беришади. Етакчиларнинг малакаси оромгоҳда дўстона муҳит ташкил этишга ёрдам беради.

Спорт дастури
Ўқитишнинг уникал методикаси. Машғулотлар Barcelona академияси методикаси асосида ўтади. Мураббийлар штаби олий даражали тайёргарликка эга ҳамда UEFA Pro ва UEFA A лицензиясига эга. Барча иштирокчилар уларнинг тайёргарлик даражасига қараб бўлинади, бу эса машғулот жараёнини максимал тарзда самарали бўлишига олиб келади.



Кўнгилочар
"Барселона" футбол клуби оромгоҳи Каталониянинг гўзал жойларидан бирида жойлашган. Оромгоҳда кўнгилочар дастурлар ташкил этилади, бу болаларга машғулотлар каби ёқиб тушади. Дастурда ҳар куни қутқарувчилар кузатуви остида бассейнда чўмилиш бор. Профессионал ва тажрибали олий педагогик дипломга эга бўлган испаниялик етакчилар қувноқ ва кўнгилочар ўйинлар ташкил этишади. Оромгоҳ спорт ва дам олиш учун ажойиб инфраструктурага эга. Фарзандингиз ушбу оромгоҳни узоқ йиллар ёдида сақлаб қолишига ишончимиз комил!


Уникал имкониятлар
Фарзандингиз Каталония клуби мухлиси, Месси ва бошқа юлдузларни кўришни орзу қиладими? "Барселона" асосий таркиб футболчилари деярли ҳар доим оромгоҳ тарбияланувчилари билан учрашишади, автограф-сессия ўтказишади ва эсдалик учун жамоавий суратга тушишади!
Имкониятдан фойдаланинг ҳамда фарзандингизга нафақат спорт билимларини ўстириш балки ёзги таътилни ажойиб тарзда ўтказиш ҳамда ўз кумирларига яқинроқ бўлишга ёрдам беринг!

Оромгоҳ дастурида ғаройиб Барселона шаҳри бўйлаб автобусда сайр қилиш, шунингдек “Камп Ноу” стадиони ҳамда унинг ичидаги клуб музейи бўйлаб экскурсия қилиш имконияти ҳам бор!



Таомлар

Болалар кунига тўрт маҳал овқатланишади, соғлом таомлар ёш футболчилар учун махсус тайёрланади. Оромгоҳ болаларда соғлом ва тўғри овқатланиш учун ёрдам беради.



Тиббий хизмат
Оромгоҳ тиббий пункт билан жиҳозланган, унда малакали шифокорлар навбатчилик қилади.

Оромгоҳда бўлиш даври: 7-20 июль.
Нархи: 3 450 Евро.

Ушбу нархга нималар киради:

• La Masía академиясида кунига 4 соатдан 20та машғулот
• 10та мастер-класс
• Эсдалик учун совға
• «Barça Академия»нинг Nike компанияси томонидан тайёрланган 2та формалар тўплами
• Барселона клубининг 2019/2020 йилги мавсум формаси
• «Barça ёзги оромгоҳи» эмблемаси туширилган эсдалик кийими
• Камп Ноу стадиони ёнидаги меҳмонхонада яшаш
• Аэропортдан «Барселона» ФК автобусида кетиш
• Барселона шаҳри бўйлаб экскурсия
• Порт Авентура пляжи бўйлаб экскурсия
• Камп Ноу стадионига ташриф (алоҳида ташриф), шунингдек стадионда VIP-тушлик
• «Барселона» футбол клуби музейига ташриф
• Камп Ноу стадионига бориш ва майдон ёнида VIP-тушлик
• Расмий мегамаркетдаги чегирмалар
• Барселонанинг бош мактаби Ла Масияга ташриф
• ProEvolutionSoccer 2020 мусобақаси

Ушбу нархга кирмайди:
• Виза
• Халқаро авиачипта


Батафсил маълумот олиш учун қуйида рақамга қўнғироқ қилинг:


+(998 78) 150-39-71




Реклама ҳуқуқи асосида

Рейтинг: +40   

Фикрлар

+31   
14 май 10:02:00
Kattaqo'rg'on, Kadan, Jahongir
1-iyundan 31-avgustga qadar:
1. Uch mahal mollarga o‘t o‘rish(qo‘zilarni o‘tlatish);
2. Bir mahal tush payti kanalda cho‘milish;
3. Yakshanba kunlari bozor bo‘ylab sayohat va muzqaymoq yeyish;
4. Tomorqa parvarishi(deyarli har kuni).
Bularni bajarganing uchun pul to‘lamaysan, aksincha, bir yillik kiyim-bosh sovg‘a qilishadi. (Ota-onalarimizga rahmat!)
+14   
14 май 09:05:47
UzBekistanTEAMFCc
Чўнтаги кўтарадиган юртдошлар.Зўр оромгох экан.Хавас қилдик.
+10   
14 май 09:14:43
Barselona, Pakhtakor
Шароити кутарганларга хавасим келди.
+8   
14 май 09:22:22
forvard1975
5000минг евро кетаркан
+6   
14 май 10:39:07
ELCAPITANО
Ortiqcha darajada qimmat masalan umra sayohati 2000 doller borib kelish chiptalari bilan makkayu madinaga borib oglini duo qilib odil juniorda shugillantirsa chontakka ham foyda bolaga ham
+6   
14 май 09:14:13
King World
judayam ajoyib nasib qilsin hammaga!
+4   
14 май 09:28:53
mia san mia bavariya
баъзи одамларни чўнтагидан тушиб қоладиган пул экан бизни эса.......
+3   
14 май 10:57:53
Merseside
lagerga borsayam hec kim 100%foiZ6 futbalist bop ketiwiga javob berolmaydi wu bormoqchi bogan puldorlar ramazon oyida zakot qilsalar qancha savob lekin boylar juda juda qattiq boliwadida
+3   
14 май 10:31:29
FK NASAF.4444
Bizani bolalarga Nortoy quylani boq nortoy suv olip kel kamiga nortoy paxtaga
+3   
14 май 09:33:48
Chelsea81
Imkoniga qarab.
+2   
14 май 10:06:56
M.10. BARSA
Puling bolsa haltada dam olasan yaltada, puling bolmasa haltada nima bor sanga yaltada.
+2   
14 май 10:06:22
Sagdiana Djizakh
Баъзи одамларга чупа чупс нархикан.
+2   
14 май 09:30:18
Abdulloh Azizov
Yana azgina qòshsa ota onasini hajga jònatsa bòlarkan
+2   
14 май 09:11:29
Ulug'bek_Yusupov
Бу оромгохга бориш учун 1 йил давомида тинмей ишлаб емай ичмай йигса буларкан шунда хам 4 дан 1 кисми етмас экан шунча пулни каердан олдима
+1   
15 май 11:45:25
Tilla
Ха майлин, хаммамизнинг фарзандларимизга шунака жойлага бориб шугулланиш, дам олиш насиб килсин
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг