Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Вьетнам билан дуранг ўйнади

Sherzod Nurmatov
23 мар 2025
Равшан Ҳайдаров қўл остидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитойдаги халқаро турнирда иштирок этмоқда.

Терма жамоа бу гал Вьетнам билан муроса кўчасини танлади. Равшан Ҳайдаров шогирдлари ўтган турда Хитой билан дуранг ўйнаган эди. 

Ўзбекистон – Вьетнам 0:0

Янченг. "Olympic Sports Center" стадиони

Ўзбекистон U-23: Ҳумоюншох Сайётов, Отабек Аҳадов, Муҳаммадрасул Абдумажидов, Саидафзалхон Аҳроров, Хондамир Мустафоқулов, Беҳруз Асқаров, Билол Туплиев, Диёр Ортиқбоев, Нодир Абдураззоқов, Жавоҳир Рўзиев, Самандар Мавлонқулов.

Захира: Отабек Боймуродов, Эдем Неманов, Иззатилло Пўлатов, Жавоҳир Утамуродов, Маҳмуд Маҳамаджонов, Рустам Турдимуродов, Нодир Соипов, Асадбек Раҳимжонов, Шаҳзод Раҳматуллаев, Пўлатхўжа Холдорхонов, Хислат Халилов, Жаҳонгир Ўрозов.

Мазкур учрашувдан сўнг Ўзбекистон 2 очко билан Вьетнам сингари 2-ўринни банд этиб турибди. Пешқадам Хитойда 4 очко бўлса, Корея Республикаси 1 очко билан охирги поғонага жойлашган.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia