

"Мен учун Каннаваро қандай мураббий эканлигини айтиш қийин, чунки мен унинг ишини кузатиб бормайман ва муваффақиятлари ҳақида билмайман. Лекин ҳақиқат шундаки, у жуда яхши ва кучли футболчи эди. Нима бўлганда ҳам Фабио Ўзбекистон терма жамоасига кўп нарса келтира оладиган инсон. Менимча, бу — Ўзбекистон миллий жамоаси учун жуда муҳим келишув. Мураббий ўзгаришига қандайдир сабаблар бўлса керак", - деб фикр билдирган Кечинов.
Маълумот учун, Кечинов Ўзбекистон МТЖ сафида 3 та учрашувда майдонга тушган.



