UZ

Сўнгги янгиликлар

18:21“Барселона” “Манчестер Сити” марказий ҳимоячисига кўз тикди  0 17:59Расман: “Нефтчи” Баҳодирхонов, Шокиров ва Жумаевни ўз сафига қўшиб олди  4 17:29Ўзбекистон U-20 терма жамоаси январда Туркияда йиғин ўтказади, таркиб ҳам маълум  3 17:13"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди  1 16:42Расман: "Нефтчи" Ғиёсов, Пўлатов ва Соҳибжоновни ўз сафига қўшиб олди  9 16:16"Ноттингем Форест" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  12 15:26Расман: Ўтган мавсум "Динамо"да ўйнаган Ратиньо "Нефтчи"га ўтди  10 14:38Винисиус шартномани узайтирмаса, "Реал" Витиньяни сотиб олиши мумкин. Бразилиялик футболчи учун 100 млн евро талаб қилинади, пул эса ПСЖ хавбекига сарфланади  2 14:15"Манчестер Юнайтед" 45 ой (!) ўтиб ғалаба қозонди...  3 13:47"Манчестер Юнайтед" А Сериядаги ярим ҳимоячи билан шартнома имзолаши мумкин  1 13:11Левандовски "Барселона" билан шартнома ҳақида: "Ҳали қарор қабул қилиш учун вақтим бор. Қаерда ўйнашни ва қайси йўналишда ҳаракат қилишни билмайман, лекин босим йўқ"  0 12:25"Реал" Зиданни қайтармоқчи  7 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: АПЛда "Boxing day" даваом этади ва бошқалар  0 11:41Расман: Фежсал Мулич — “Сўғдиёна” футболчиси  17 11:23"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди  4

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 24 август куни Буркина-Фасо билан ўйнайди Янгиликлар

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 24 август куни Буркина-Фасо билан ўйнайди

Теглар :  Ўзбекистон МТЖ
Жаҳон чемпионати-2018 саралашининг учинчи босқичига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси 24 август куни Тошкентда Буркина-Фасо терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказади. Ўйин «Бунёдкор» стадионида ўтказилади.

24 августга белгиланган Ўзбекистон-Яман учрашуви Яман Футбол Федерациясининг ташаббуси билан бошқа кунга қолдирилди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси Яман билан назорат ўйини ўтказиш режалаштирилганди. Аммо икки терма жамоанинг ўзаро келишувига кўра ушбу ўйин ўтказилмайдиган бўлди. Яман футбол федерацияси бош котиби Ҳамид Ал Шайбоний имзолаган мактубда айтилишича, Сано халқаро аэропортидаги аҳвол ёмонлашган ва вазият ўнглангмагунча футболчилар мамлакатни тарк эта олмайди. Шу сабабли Яман футбол федерацияси учрашувни бошқа кунга кўчиришни сўраб, Ўзбекистон томонининг тўғри тушунишига умид билдирган.

Буркина Фасо билан ўртоқлик ўйинига тайёргарлилар доирасида Самвел Бабаян бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси навбатдаги йиғинини 20 август куни бошлайди.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ–2018 турнирининг учинчи саралаш босқичида Ўзбекистон миллий терма жамоаси “А” гуруҳидан жой олган бўлиб, Эрон, Жанубий Корея, Сурия ва Хитой терма жамоаларига қарши баҳс юритади. Миллий терманинг учинчи саралаш босқичидаги биринчи ўйини 1 сентябрь куни Тошкентда, Сурия терма жамоасига қарши ўтказилади.

Рейтинг: -15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика