

Бугун мазкур баҳс олдидан ФИФА вакиллари ҳамда жамоалар расмийлари иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Унда ўйинга оид бир қатор масалалар юзасидан тушунтириш ва эслатмалар бериб ўтилди.
Мазкур баҳсда футболчиларимиз тўлиқ оқ, дарвозабонимиз эса тўқ сариқ либосда ҳаракат қилиши маълум бўлди.
Эслатиб ўтамиз, мазкур учрашув эртага Тошкент вақти билан 18 июнь куни “Ацтека” стадионида соат 07:00 да старт олади.




