Месси хет-трикдан сўнг ўз фикрларини билдирди

17 июн 2026, 09:07
Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси Жазоирга қарши кечган учрашувдан (3:0) сўнг ўз муносабатини билдирди.

Ушбу баҳсда у хет-трик қайд этиб, Мирослав Клозенинг рекордини такрорлаган ҳолда, жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди.

"Дастлабки голдан кейин йиғлаб юборганим рост… аммо бу футболга умуман алоқаси бўлмаган нарса эди.

Мен оғир кунларни бошдан кечирдим, лекин бутун делегациямиздан ва жамоадошларимдан миннатдорман. Чунки улар доимо ёнимда бўлишди ва менга куч бағишлашди", — деди Месси.

38 ёшли форвард учрашувнинг 17-дақиқасида Родриго де Пауль узатмасидан сўнг, шунингдек, 60 ва 76-дақиқаларда (Николас Гонсалес ассистентлигида) рақиб дарвозасини ишғол этди.

Шу тариқа, Месси жаҳон чемпионатларида урилган голлар сони бўйича Германия миллий терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Мирослав Клозега етиб олди — эндиликда футболчи ҳисобида 16 та гол мавжуд. Бу дунё биринчиликлари доирасида гол уриш бўйича тарихий рекорднинг такрорланишидир.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Championat.com