Озарбайжон. Бобир Абдихолиқов гол урган ва голли узатма берган баҳсда жамоаси ғалабани қўлдан чиқарди

Aslanov Jasurbek
28 апр 2025
Озарбайжон Премьер-лигасининг 32-турида "Сумқайит" "Нефтчи"ни қабул қилди.

Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Бобир Абдихолиқов баҳсни асосий таркибда бошлади. 24-дақиқада у "Сумқайит"нинг биринчи голига муаллифлик қилди. Мезбонларнинг иккинчи голи иккинчи бўлим бошларида урилди. Абдихолиқовнинг узатмасидан сўнг Роналдо Васкес ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди. Шунга қарамай "Сумқайит" ғалабани сақлаб қола олмади. 60 ва 88-дақиқаларда урилган голлар жамоаларнинг 1 очкодан бўлишиб олишини таъминлади.

"Сумқайит" шарафини ҳимоя қилаётган яна бир ўзбекистонлик Жасур Жалолиддинов ушбу баҳсда захирада қолдирилди.

28 апр 2025, 21:00
Sumqayıt — Neftçi
2 – 2
Тугади


Озарбайжон Премьер-лигаси жадвали


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia