Отабек Нарзуллаев: "Агар вазиятлардан фойдаланганимизда 5:0 ё 6:0 ҳисобида ютган бўлардик"

Mirjalol Normatov
21 ноя 2025
Суперлига 29-туридан ўрин олган "Машъал" - "Навбаҳор" (0:0) учрашувидан сўнг "Машъал" бош мураббийи Отабек Нарзуллаев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Бугун биз учун қийин кун бўлди. Шунча вазият яратиб бирорта ҳам гол ура олмадик. Агар имкониятлардан фойдаланганимизда 5:0 ё 6:0 ҳисобида ютган бўлардик. Нимаям дердим, ишлашда давом этамиз. Кейинги баҳсларда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.

- Бугун "Машъал" захирасига U-21 жамоасидан уч нафар футболчи қайдномага киритилди.

- Ёшларга ҳам имкон бериш керак, улар шу орқали ўсиб боради. Иккинчи таймда майдонга тушган ёшлар ўйинга тезлик олиб кира олишди. Фақат вазиятлардан фойдалана олмаганимиз чатоқ бўлди.

- Жамоангиз гол ура олмагани нима билан боғлиқ? Омадсизлик туфайлими ёки чарчоқ аломатими?

- "Навбаҳор" биз билан қарши ҳужумга таяниб ўйнади. Агар жамоамизда жисмоний толиқиш бўлганида бундай бўлмасди. Бугун иккинчи таймни кўринг, фақат биз ҳужум қилдик. Гол ура олмаганимиз совуққонлик етишмагани билан боғлиқ.

- Келаси мавсумга режаларингиз?

- Бу борада ҳали ўйлаганимиз йўқ. Чунки ҳали мавсум тугамади. Олдин мавсумни тугатиб олайлик, кейин раҳбарият ҳал қилади.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia