Суперлига. "Сурхон" бу гал "Машъал" билан 0:0 ўйнади

Sherzod Nurmatov
7 ноя 2026, 18:13
Суперлига 27-тури доирасидаги "Машъал" – "Сурхон" ўйини якунига етди.

Суперлига

27-тур

“Машъал” – “Сурхон” 0:0 (LIVE)

Ғузор. “Марказий” стадиони. 16:15

Бош ҳакам: Ғайрат Жўраев

Ëрдамчи ҳакамлар: Анваржон Маражабов ва Исломжон Носиров

Захира ҳаками: Умиджон Лутфуллоев

VAR: Абдурашид Худойберганов

AVAR: Ринат Серазитдинов

Назоратчи: Зокиржон Қодиров

Комиссар: Элбек Жўраев

“Машъал”: 73.Владислав Русанов, 2.Зафар Акрамов (87.Муҳаммадали Боймуродов, 74), 5.Комилжон Тожидинов (63.Павел Буреев, 74), 8.Сардор Абдураимов, 19.Тоҳирбек Тўхтасинов, 22.Муҳаммадбобур Мўйдинов (4.Страхинья Бошняк, 74), 24.Ифеаньи Ифеаньи, 38.Суннатулла Ярашев (10.Ҳумоюн Муртозаев, 85), 76.Фирдавс Жовлиев (28.Эргаш Исмоилов, 68), 88.Аҳрорбек Раҳимов, 99.Бобиржон Асқаров.

Захира: 25.Самандарбек Жўрабеков, 40.Руҳиддин Холматов, 67.Оғабек Абдираҳимов, 72.Нормурод Кўчаров.

“Сурхон”: 25.Отабек Боймуродов, 6.Беҳзод Шамсиев, 7.Достон Турсунов (39.Мирмақсуд Мирусмонов, 77), 8.Ҳумоюн Шербўтаев, 10.Суннатулла Абдуллажонов (11.Ричард Фрайдей, 46), 15.Диёр Рамазонов (23.Камрон Юсупов, 46), 18.Беҳруз Ўктамов, 21.Торнике Дзебниаури (19.Фарруҳ Қодиров, 88), 26.Беҳруз Шукуруллаев, 27.Муҳаммадали Мусахонов, 66.Беҳрўз Шайдулов (5.Мўминхон Баҳодирхонов, 37).

Захира: 12.Никита Михайлов, 86.Даврон Мерганов, 14.Тоҳир Ашурбаев, 31.Камрон Эргашев.

Огоҳлантиришлар: Муҳаммадбобур Мўйдинов (65), Беҳзод Шамсиев (89).


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90+2. Қарор ўзгармади, сариқ карточка кучида қолди.

90+1. Бош ҳакам VAR мониторига йўл олиб, Шамсиев билан боғлиқ вазиятни ўрганиб чиқмоқда ва эҳтимолий қизил карточкани текширяпти.

90. Иккинчи таймга 4 дақиқа қўшилди.

89. Жарима майдончаси ичига ёриб кираётган Исмоиловни йиқитган Шамсиевга сариқ карточка кўрсатилди.

88. “Сурхон”да алмаштириш: Дзебниаури ўрнига Қодиров туширилди.

87. Зарбаа! Муртозаевнинг жарима майдончаси ичидаги зарбасига аниқлик етишмади.

85. “Машъал”да ўзгариш: Ярашев ўрнига Муртозаев баҳсни давом эттиради.

84. Ярашев Боймуродов билан тўқнашиб кетди, муборакликлар футболчисига шифокорлар ёрдам кўрсатишмоқда.

80. Раҳимовнинг узун пасидан сўнг Боймуродов тўпга эга чиқди.

77. “Сурхон”да алмаштириш: Турсунов ўрнига Мирусмонов туширилди.

77. Исмоиловнинг узатмасидан сўнг Шамсиев тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

74. “Машъал”да 3 та ўзгариш: Мўйдинов ўрнига Бошняк, Тожидинов ўрнига Буреев, Акрамов ўрнига Боймуродов баҳсни давом эттиради.

72. Беҳруз Ўктамов зарба йўллаш илинжида эди, аммо ҳимоячининг саъй-ҳаракатлари туфайли тўпни йўқотди.

68. “Машъал”да алмаштириш: Жовлиев ўрнига Исмоилов майдонга тушди.

65. Катта тезликда олдинга бораётган Фрайдейни очиқчасига йиқитган Мўйдинов сариқ карточка олди.

64. Зарбааа! Тожидиновнинг олис масофадан йўллаган зарбаси сал ноаниқ чиқди.

59. Зарба! Акрамовнинг ҳаволатиб амалга оширган пасидан кейин Жовлиев бош билан зарба берди, ноаниқ.

55. Ҳимоядаги шерикларининг узун пасидан сўнг Жовлиев тўпни майдонда сақлаб қололмади.

51. Ууух! Фрайдейдан тўпни қабул қилиб олган Торнике Дзебниаури қулай нуқтага чиқиб борди, зарба беришга улгурмай қолди, акс ҳолда ҳаммаси бошқача кечарди.

46. Иккинчи тайм бошланди!

46. “Сурхон”да 2 та ўзгариш: Рамазонов ўрнига Юсупов, Абдуллажонов ўрнига Фрайдей туширилди.

Биринчи бўлим тугади. Танаффус!

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

45. Ууух! Тожидиновнинг жаримадан берган зарбасидан кейин Абдураимов тўпни дарвозага йўналтиришга уринди, сал ноаниқ.

42. Акрамовнинг ичкарига ошириб берган тўпини Боймуродов эгаллаб олишга эришди.

39. Зарба! Турсуновнинг ҳаволатиб амалга оширган узатмасидан сўнг Рамазонов бош билан ноаниқ зарба берди.

37. “Сурхон”да ўзгариш: Шайдулов ўрнига Баҳодирхонов туширилди.

34. Беҳрўз Шайдуловга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда, у Ярашев билан тўқнашиб кетганди.

30. Ууух! Акрамовнинг узатмасидан сўнг Ярашев бош билан зарба берди, Боймуродовдан сэйв!

28. “Машъал” ҳужумга ўтди ва якунда Тўхтасиновнинг тушунарсиз узатмасидан кейин тўп майдонни тарк этди.

23. Тожидиновнинг ҳаволатиб ошириб берган тўпини Торнике Дзебниаури бош билан майдон ташқарисига чиқариб юборди.

19. Турсуновнинг узатмасидан кейин Русанов тўпни эгаллаб олди.

14. Зарба! Шербўтаевнинг жаримадан берган зарбасидан кейин тўп тўғри дарвозабонга бориб тушди.

10. Зарба! Аҳрорбек Раҳимовнинг жаримадан йўллаган зарбасидан сўнг Боймуродов тўпга эга чиқди.

6. Зарбааа! Тўхтасиновнинг узатмасидан кейин Тожидинов акробатик зарбани ижро этди, ноаниқ.

4. Зарба! Суннатулла Абдуллажонов ичкарида тўпни қабул қилиб олиб, чап оёқда зарба йўллади, ноаниқ.

1. Ўйин бошланди!

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: championat.asia