Остон Ўрунов нима учун бугун ўйнамаяпти? "Спартак" бош мураббийи жавоб берди
		
		09 авг 2020 22:05
        Янгиликлар	
	 
				 
				Остон Ўрунов нима учун бугун ўйнамаяпти? "Спартак" бош мураббийи жавоб берди
Ушбу ўйинда ўзбекистонлик Остон Ўрунов қайдномага умуман киритилмади. Нима учун бундай бўлганини "Спартак" бош мураббийи Доменико Тедеско икки кун аввал журналистлар билан мулоқот чоғида айтиб ўтган экан.
"Биз 2000 йилда туғилган ёш футболчи билан шартнома туздик. Унда коронавирус аниқланганди, шу боис охирги 3 ҳафта машғулот ўтказмаганди, у жамоамизга сешанба куни (4 август) келди, уни ўрганишимиз, у эса жамоани ўрганиши керак. Ҳозирги вазифамиз - уни асраш ва ҳимоя қилиш. У касалликдан кейин катта клубга келди. Остонга вақт керак. Ўруновга жисмоний тайёргарлик бўйича машғулотлар режасини ишлаб чиқдик".
"Янги футболчилар бир нечта жойда ўйнай олишади, Ўрунов ҳам яхши футболчи. Биринчи таассуротим қуйидагича: у қобилиятли ва ёш, энди барчамиз бирга ишлашимиз керак. Бизнинг схемада у "саккизинчи рақам", иккинчи ҳужумчи, қанот ҳимоячиси, таянч ярим ҳимоячиси сифатида ўйнай олади, ҳозирча аниқ билмаймиз".
"Ҳозирча билмайман, аммо яхши футболчига жой топилади. Мураббий иши шундай: агар футболчи ҳар ҳафта машғулотларда 11 энг яхшилар қаторига кираверса, унга жой топиш керак. Агар қисқа қилиб айтганда. Тушунарлики, позицияларга, рақибга, баланс ва ҳоказоларга қараш керак", - дейди Доменико Тедеско.

Ўхшаш янгиликлар
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
                    Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар