Хаби Алонсо: "Эртанги ўйин 2:5 каби бўлмаслигига 100% аминман. Эртага бошқача тарих ёзилади"
07 янв 23:11
Янгиликлар
Хаби Алонсо: "Эртанги ўйин 2:5 каби бўлмаслигига 100% аминман. Эртага бошқача тарих ёзилади"
"Реал Мадрид" ва "Атлетико Мадрид" учрашувидан олдин ўтказилган матбуот анжуманида Хаби Алонсо саволларга жавоб қайтарди.
Бу ярим финал, шунинг учун биз руҳий жиҳатдан жуда яхши тайёргарлик кўришимиз, охиригача курашишимиз ва майда-чуйдаларга эътибор қаратишимиз керак. Улар доимо талабчан рақиб. Бизда бор кучимиз билан ўйнаш учун барча асослар бор, унвон ўртада турибди, шунинг учун бу жуда муҳим. "2:5 ҳисобидаги мағлубият? Биз буни унута олмаймиз. Эртага бу хатоларни такрорлашга ҳаққимиз йўқ. Эртага бошқа тарих ёзилади, бунга аминман", -дея сўз бошлади Хаби Алонсо.
Мураббий жароҳатлар ҳақида ҳам гапириб ўтди:
"Мбаппе иложи борича тезроқ сафга қайтишига умид қиламиз. Бу учрашувда майдонга тушишига умид қилгандик, аммо бунинг иложи бўлмади. Карвахал биз билан, аммо уни эртага мажбурлаб майдонга тушира олмаймиз. Қайтишига ҳали бор"
Шундан сўнг мураббий ўйинга бўлган режалари ва унда Винининг ўрни ҳақида сўз юритди:
"Эртанги ўйин 2:5 каби бўлмаслигига 100% аминман. Курашларга бой, қизиқарли ўйин бўлиши кафолатланган. "Бетис"га қарши ўйинда Винига чуқурроқ прессинг қилишини айтгандим, ҳа. Бутун жамоа бирдек прессинг қилиши элементар қоида. Бу ҳаммага тегишли. Биз яқинроқ ўйнашимиз, кўп югуришимиз зарур. Шундагина натижа келади. Эртага Вини ўзининг энг зўр ўйинини кўрсатиши керак. Биз учун у ўта муҳим фигура. У ўйиндан завқланишига шароит яратишимиз лозим. Агар буни уддаласак, у жуда катта хавф ярата олади.
Ла Лигани зўр бошлагандик. Орада тушиш бўлди. Чунки мавсум турли хил фазаларга бўлинади. Ҳар хил ҳолат юз беради, жароҳатлар сабаб тактикани ўзгартиришга тўғри келади. Ўзимизга ишончимиз баланд.
Ярим ҳимояда ким ўйнашини эртага билиб оласиз. Бизда ранг-баранг режалар бор", -деди Хаби Алонсо.
Нодирхўжа Юлдашев, Жидда шаҳридан эксклюзив

Шундан сўнг "Реал Мадрид" ўйиндан олдинги расмий машғулотига киришди:















Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Тезкор хабар! Рубен Аморим МЮдан кетди
Расман: Шерзод Насруллаев — "Пахтакор" аъзоси!
Фикрлар