Оскар Хитойда ҳафтасига 350 минг фунт ишлаб топади
14 дек 2016 01:58
Янгиликлар
Оскар Хитойда ҳафтасига 350 минг фунт ишлаб топади
“Челси” ярим ҳимоячиси Оскар қишки трансфер ойнаси вақтида Хитойга кўчиб ўтади.
Хитойнинг
“Шанхай Теллэйс” клуби лондонликларга футболчи учун 60 миллион фунт тўлайди.
25 ёшли хавбекнинг ўзи ҳам “Челси”даги жамоадошларига тез орада клуб билан хайрлашиши ҳақида маълум қилган.
“Шанхай Теллейс” сафида Оскар ҳафтасига 350 минг фунт ишлаб топади (йилига салкам 18 миллион).
Эслатиб ўтамиз, “Челси” 2012 йили Оскарни “Интернасьонал” жамоасидан 25 миллион фунт эвазига сотиб олганди. Айни пайтда Хитой жамоасини бошқараётган Андре Виллаш-Боаш бир пайтлар бразилиялик футболчини “Тоттенхэм” сафига жалб қилишга уриниб кўрган эди.
Жорий мавсумда Оскар АПЛда 9 та учрашувда иштирок этган ва унинг хисобида битта голли пас мавжуд.Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар