

"Мен Муҳаммад Салоҳга уни жамоада қолишини исташимни айтдим. Қолганини эса сизларга айта олмайман.
Мен уни ёнимда кўришни жуда истайман, чунки у етакчилардан бири. Аммо ҳақиқат шуки, у Африка Миллатлари Кубогига йўл оляпти.
Барчамиз Салоҳ қайтиб келиб, мавсум охиригача биз учун муҳим фигура бўлишини умид қиламиз. Бироқ бошқа томондан қарасак, футболни биламиз ва нима бўлишини ҳеч ким аниқ айта олмайди", – деди ҳимоячи.
Аввалроқ "Брайтон"га қарши захирадан тушиб, голли пас берган ва Рунининг рекордини янгилаган Салoҳ учрашувдан кейин микст-зонада интервью беришни хоҳламаган эди.



