Гвардиола "Манчестер Сити" ҳимоячисини мақтади
15 дек 14:50
Янгиликлар
Гвардиола "Манчестер Сити" ҳимоячисини мақтади
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола "Кристал Пэлас"га қарши (3:0) ўйиндан кейин жамоанинг португалиялик ҳимоячиси Рубен Диаш ҳақида таъкидлаб ўтди.
"Рубен Диаш — қойилмақом лидер. Барқарор, жароҳатларсиз ўйнаяпти, жамоадошларини қандай бошқаришни билади, уларга кўп нарсани уқтиради. У — биз учун узоқ йилларга мўлжалланган улкан топилма! Ҳақиқий сардор, ҳақиқий етакчи", – деди Пеп ўйиндан кейин.

28 ёшли Диаш жорий мавсум "шаҳарликлар" сафида 21 ўйин ўтказиб, 2 та гол урди.
Гвардиола шогирдлари чемпионлик учун курашда "Арсенал"ни қувиб келмоқда. Ҳозирда "Манчестер Сити"нинг ҳисобида 34 очко бор, жадвал пешқадами "канонирлар" эса 36 очко тўплаган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар