

Унда қўшниларимиз турлича натижалар қайд этишди.
Тожикистон — Филиппин 1:1
Голлар: Обермаир, 19 (0:1), Бобоев, 41 (1:1).
Ҳисорда кечган баҳсда Тожикистон терма жамоаси Филиппин билан дуранг ўйнади. Ушбу очко тожикистонликларга "A" гуруҳида 14 очко билан биринчи ўринни эгаллаш ва Осиё Кубоги йўлланмасини қўлга киритиш учун етарли бўлди.
Таиланд — Туркманистон 2:1
Голлар: Супханан, 14 (1:0), Чариев, 60 (1:1), Биҳр, 89 (2:1).
Туркманистон терма жамоаси Бангкокда Таиланд меҳмони бўлиб, кичик ҳисобда имкониятни бой берди. Натижада туркманлар "D" гуруҳида 12 очко билан иккинчи ўринда қолиб кетишди ва қитъа биринчилигидан қуруқ қолишди. Мазкур гуруҳдан фақатгина Таиланд (15 очко) йўлланмага эга чиқди.
Яна бир қўшнимиз, Қирғиз Республикаси Осиё Кубоги саралаш босқичини Ўзбекистон каби иккинчи раунддаёқ ижобий ҳал қилган эди.
Эслатиб ўтамиз, 2027 йилги Осиё Кубоги Саудия Арабистонида, 7 январдан 5 февралгача бўлган муддатда ўтказилади.



