UZ

Сўнгги янгиликлар

18:36"Барселона" ва АПЛ клублари Камерун терма жамоаси ҳужумчисини кузатмоқда  0 18:07"Хоразм" футболчиси "Сурхон"га ўтмоқда  0 17:39"Ювентус" ва "Рома" афсонаси Левандовскини "Милан"га ўтишдан огоҳлантирди  1 17:05Азмиддинов "Андижон"дан кетди  8 16:38"Барселона" АПЛ жамоаси ҳимоячисининг трансфери бўйича музокара олиб бормоқда  1 16:10"Шўртан" ҳимоячиси "Андижон"га ўтди  6 15:47City Football Group Ҳиндистон клубидаги улушини сотди  0 15:23"Ўйлашимча, ЖЧда гуруҳдан чиқамиз" — Анзур Исмоилов  10 15:18Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  15 14:59Андрей Шипилов "Андижон" футболчисини "Қўқон-1912"да кўрмоқчи  2 14:36Ўзбекистон футболчилар уюшмасининг 2025 йилги бош ассамблеяси ўтказилди  1 14:15Эргашев "Навбаҳор" билан хайрлашди  2 13:52Суперлига интенсивлигини ошириш масаласида IFAB билан расмий келишувлар бошланди  1 13:25"Хоразм" ҳимоячиси жамоа билан ҳамкорлик қилишда давом этади  1 13:01"Барс" "Насаф" собиқ футболчисига қизиқмоқда  0

Осиёнинг 2017 йилги энг яхшилари тақдирланди, улар орасида ўзбекистонлик ҳам бор Янгиликлар

Осиёнинг 2017 йилги энг яхшилари тақдирланди, улар орасида ўзбекистонлик ҳам бор

Бугун Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ОФК йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимини ўтказилди.

Ушбу саҳифада тақдирлаш маросимининг барча тафсилотларини кузатиб бориш мумкин бўлади. 


16:30. Тақдирлаш маросими бошланди. 

Бугунги ғолибларга мана шу совринлар топширилади. 


16:32. Таиланд миллий чолғу асбоблари билан қўшиқ йиғилганларга тақдим этилди. 

ФИФА президенти Жанни Инфантино ҳам шу ерда


16:36. Экранда 2017 йилги ОФК байроғи остида ўтган мусобақалар эслаб ўтилмоқда. 

Йилнинг энг яхши футболчиси бўлиш учун номзодлар Умар Харбин ва Умар Абдулраҳмон

Йилнинг энг яхши футболчиси бўлиш учун номзод Ву Лей


16:38. Маросим бошловчилари йиғилганларни бугунги тадбир билан қутлашмоқда.


16:44. Дастлабки соврин "Осиё Олмоси" БАА футбол ассоциацияси президенти Юсуф Ал Серкалга топширилди.


16:52. Бу йилги "Осиё орзуси" соврини Япония футбол ассоциациясига насиб қилди.


Қолган икки номзод: Хитой футбол ассоциацияси ва Сингапур футбол ассоциацияси


16:55. "Энг яхши ассоциация" соврини учта йўналишда ўз эгаларига топширилди:

Интилувчан йўналишда: Афғонистон футбол ассоциацияси

Ривожланаётган йўналишда: Вьетнам футбол ассоциацияси

Илҳомлантирувчи йўналишда: Эрон футбол федерацияси

 


17:06. "Оммавий футбол ривожига қўшаётган ҳиссаси учун ОФК президенти соврини" ҳам учта йўналишда топширилди:

Интилувчан йўналишда: 
Бутан футбол федерацияси

Ривожланаётган йўналишда: Сингапур футбол ассоциацияси

Илҳомлантирувчи йўналишда: Хитой футбол ассоциацияси


 


17:11. "Йилнинг энг яхши аёллар мураббийи" соврини Япония терма жамоаси бош мураббийи Асако Такакурага топширилди. 


Қолган икки номзод: Гао Хонг (Хитой) ва Летесиа Баутиста (Филиппин)


17:14. "Йилнинг энг яхши эркаклар мураббийи" соврини "Урава Ред Даймондс" бош мураббийи Такафуми Хорига топширилди.


Қолган икки номзод: Анге Постекоглу (Австралия) ва Ишии Масатада (Япония)


17:20. ФИФА ва ОФК президентлари кейинги йил Россияда ўтадиган мундиалга чиққан бешта Осиё терма жамоаларига махсус совринлар топширишди. 


17:21. "Йилнинг энг яхши футзалчиси" соврини қаторасига иккинчи йил эронлик Али Асқар Ҳассанзодага топширилди.


Қолган икки номзод: Тоуҳид Лутфи (Эрон) ва Жирават Сорнвичиан (Таиланд)


17:23. Яна шундай йўналишлар борки, бунда ҳам ғолиблар аниқланди, бироқ соврин катта гала-концертда ўз эгаларига берилмайди, фақат кейинроқ тақдим этилади. 

ОФК ҳакамлари учун махсус соврин ўзбекистонлик ФИФА ҳаками, пляж футболи ҳаками Бахтиёр Намозовга бериладиган бўлди. 

"Йилнинг энг яхши ёш аёл футболчиси": Сунг Хянг Сим (КХДР)

"Йилнинг энг яхши ёш эркак футболчиси": 
Ли Сёнг Ву (Ж.Корея)

"Йилнинг энг яхши легионер футболчиси": 
Сон Хёнг Мин (Ж.Корея)

17:32. "Йилнинг энг яхши аёл футболчиси" соврини австралиялик Саманта Керр хонимга насиб қилди. 


Қолган икки номзод: Сунг Хянг Сим (КХДР) ва Кумагаи Саки (Япония)



17:35. "Йилнинг энг яхши эркак футболчиси" соврини Сурия терма жамоаси ва "Ал Ҳилол" клуби ҳужумчиси Умар Ал Харбинга насиб қилди. 


Қолган икки номзод: Ву Лей (Хитой) ва Умар Абдулраҳмон (БАА)

 


Рейтинг: -22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика