"Ўшанда Мўғулистон жуда ва жуда ожиз рақиб эди, лекин менинг қўл остимда ҳам ажойиб таркиб йиғилганди." — Вейга да Силва (2020 йилги интервьюдан)

Iskandarov Abdulaziz
10 сен 2026, 17:10
2020 йил карантинда Вейга да Силвага "Фейсбук" орқали шунчаки ёзган эдим.

Уни мухлислар 1998 йил "Пахтакор"ни чемпион қилгани ва Осиё ўйинларига олиб боргани орқали яхши танишади.

Ўшанда у мурожаатимни ўқиган ва саволларимга жавоб қайтарганди. Вейга да Силва бугун орамизда йўқ, лекин у билан ташкиллаштирилган 6 йил олдинги интервью шахсий архивимда сақланиб қолинган экан. 1998 йилги Осиё ўйинларини ёдга олиш баҳонасида бразилиялик мураббий билан кичик суҳбатни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

- Жаноб мураббий, Ўзбекистонда ишлаган даврингизни қандай эслайсиз?

- Хотираларим жуда яхши. Ҳар ҳолда "Пахтакор"да муваффақиятли натижага эришдим. Фикримча, терма жамоадаги фаолиятим ҳам ёмон кечмаган.

- Футболчиларни айтишича, машғулотларга янгилик олиб кирган экансиз...

- Ҳа, бу тўғри. Машғулотларни резина тўп билан ишлашдан бошлардик. Шундан сўнг одатий тўпга ўтиларди. Миржалол Қосимовда техника ажойиб эди. У барча талабларга жавоб берарди. Игорь Шквирин ҳам жуда зўр ижрочи сифатида ёдда қолган.

- Ўзбекистон терма жамоасида кўпроқ имконият олмаганман деб ҳисоблайсизми?

- Тўғриси, йўқ. Ўшанда нега истеъфога чиқарилганимни айтишмаган. Ўзим ҳам қизиқиш билдирмаганман. Мени "Пахтакор"га таклиф қилганлар ишимни кузатишганди, қандай мураббийлигимни билишарди.

- Мўғилистон билан 15:0 ўйин ҳақида гапирмасак бўлмайди...

- Ҳаммаси оддий. Рақиб жуда ва жуда кучсиз эди, холос. Бунга алоҳида жиддий тўхталиш керак эмас.

- Ўзбекистонда сизни хайрон қолдира олган 3 нафар футболчини айта оласизми?

- 3 нафар жуда кам. Қўл остимда Бугало, Фёдоров, Ширшов,, Қосимов, Шквирин каби ажойиб номлар бор эди.

- Ўшанда ЖЧ-1998 саралаш баҳсларининг охирида терма жамоани қабул қилгандингиз. Эртароқ келганингизда натижа қандай бўларди?

- Кеч тайинланишим ўзимга боғлиқ эмасди.

Маълумот учун, Убиража Вейга да Сильва Ўзбекистон миллий терма жамоасини жами 9та расмий, 2та ўртоқлик ўйинида майдонга бошлаб тушган: 5та ғалаба, 4та дуранг ва 2та мағлубият қайд этган.

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›