UZ

Сўнгги янгиликлар

11:50“Фенербахче” 40 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  0 11:21Расман: Расул Йўлдошев — "Динамо" футболчиси  1 10:48"Астон Вилла"нинг муҳим футболчилари "Арсенал"га қарши ўйнамайди  2 10:20"Тоттенхем"га Германия МТЖ аъзоси керак  0 09:51"Вулверхэмптон" АПЛнинг антирекордини ўрнатди  0 09:23Криштиану Роналду: "Мавсум ўртасида ҳеч ким чемпион бўлмайди"  1 08:50"Машъал"да нима гаплар? Жамоани бир қатор футболчилар тарк этган  5 08:14Арне Слот: "Виртц "Ливерпуль" учун ҳали кўплаб голлар уради"  1 07:33Эрон ОАВ Сергеевнинг "Сепахон"даги ойлигини маълум қилди  13 03:30U-23 Осиё чемпионати-2020. Стадионни пайҳон қилган атлетлар, кулгига қолган ТВ, туғилган кунида Ўзбекистонга иккита гол урган футболчи, Сон Хён Минга сув ташиттирган мураббий ҳамда кубокни ирғитган Шаҳбоз Беғамов ҳақида ҳикоя қиламиз  5 02:40А Серия. "Ювентус" аутсайдер майдонида ишончли ғалаба қайд этди  0 01:17"Астон Вилла" клуб рекордини такрорлади  5 00:54"Аркадаг" кетма-кет учинчи марта Туркманистон Кубогини қўлга киритди  19 00:34Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" ғалаба қозониб, 6-ўринга кўтарилди  0 00:23Нималар қиляпсан, "Астон Вилла"?! Эмери жамоаси "Челси" майдонида ҳам ғалабага эришди  28

Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Россия ёшлар термасига имкониятни бой берди Янгиликлар

Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Россия ёшлар термасига имкониятни бой берди

Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг россиялик тенгдошларига қарши ўйини ниҳоясига етди.

Ўртоқлик учрашуви

Ўзбекистон U-20 — Россия U-20 0:2  

"Жар" стадиони. 12:00

Ҳакамлар: Рустам Лутфуллин, Андрей Цапенко, Тимур Гайнуллин, Акобир Шукуруллаев

Назоратчи: Костантин Смирнов

Комиссар: Аделя Курмаева

Голлар: Иван Зазвонкин 15', Павел Малешин пенальти 77'

Ўзбекистон U-20: 12.Асрорбек Кенжаев, 2.Иззатулло Пўлатов,  4.Абубакир Ашуров (14.Аббос Файзуллаев, 46), 6.Жаҳонгир Ўрозов, 8.Беҳрузбек Асқаров (с), 9.Шаҳзоджон Неъматжонов (23.Асад Жўрабоев, 46), 15.Диёрбек Ортиқбоев, 17.Нодирбек Абдураззоқов (11.Шаҳриёр Жабборов, 46), 18.Саидафзалхон Ахроров (20.Маҳмуд Маҳамаджонов, 68), 19.Шаҳзод Акрамов (10.Умид Султонов, 68), 22.Шерзод Эсанов

Захира: 1.Эдем Неманов, 21.Отабек Боймуродов, 5.Жавоҳир Ўтамуродов, 13.Азиз Холмуродов, 16.Шаҳзод Раҳматуллаев, 24.Маҳмуд Жўрабоев, 25.Музаффар Мўминов 

Россия U-20: 1.Даниил Худяков, 2.Юрий Коледин, 3.Матвей Лукин, 4.Илья Кирш, 5.Артём Бескибальний (14.Станислав Бессмертний, 87), 6.Иван Пяткин (с) (16.Руслан Чобанов, 56), 7.Иван Зазвонкин (17.Кирилл Никишин, 46), 8.Даниил Зорин, 9.Павел Малешин, 10.Илья Родионов, 11.Игорь Дмитриев

Захира: 12.Богдан Москвичев

Огоҳлантиришлар: Шаҳзоджон Неъматжонов (14), Абубакир Ашуров (40), Матвей Лукин (42), Иззатулло Пўлатов (45+2), Беҳрузбек Асқаров (74), Даниил Зорин (90), Даниил Худяков (90+2)


Баҳс якунига етди. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди.

90+2. Даниил Худяков вақтни чўзгани учун сариқ карточкага лойиқ кўрилди. 

90. Иккинчи таймнинг асосий вақтига 2 дақиқа қўшилди. 

90. Даниил Зорин қоидани бузгани боис огоҳлантирилди. 

87. Россияда ўзгариш: Артём Бескибальний ўрнига Станислав Бессмертний учрашувни тугатиб қўяди. 

85. Умид Султоновнинг зарбаси жуда кучсиз ва ноаниқ чиқди. 

77. ГОЛ! Павел Малешин пенальтидан тўп киритиб, ҳисобни оширди – 0:2!

76. Иззатулло Пўлатов жарима майдончаси ичида Игорь Дмитриевни йиқитгани учун пенальти белгиланди. 

74. Беҳрузбек Асқаров қоидани бузгани боис ҳакам томонидан огоҳлантирилди. 

68. Ўзбекистонда 2 та ўзгариш: Саидафзалхон Ахроров ўз ўрнини Маҳмуд Маҳамаджоновга, Шаҳзод Акрамов эса ўз ўрнини Умид Султоновга бўшатиб берди.

67. Зарба! Шаҳзод Акрамов рақибларни алдаб ўтиб, зарба берди. Дарвозабон зарбани қайтарди, қайтган тўп Жабборовга келаётганда россиялик ҳимоячи унга тўсқинлик қилди.

56. Россияда ўзгариш: Иван Пяткин ўрнига Руслан Чобанов майдонга тушди. 

55. Шаҳзод Акрамовнинг яқин масофадан берган зарбасини россияликлар посбони бартараф этди.

50. Игорь Дмитриевнинг зарбаси жуда хавфли кўриниш олди. Ҳайриятки, тўрнинг ташқи томони сари йўл олди. 

46. Россияда алмаштириш: Иван Зазвонкин ўрнига Кирилл Никишин ўйинни давом эттиради.

46. Ўзбекистонда 3 та ўзгариш: Нодирбек Абдураззоқов ўрнига Шаҳриёр Жабборов, Абубакир Ашуров ўрнига Аббос Файзуллаев, Шаҳзоджон Неъматжонов ўрнига Асад Жўрабоев ўйинга қўшилди.

46. Иккинчи тайм бошланди! 

Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб – 0:1. Танаффус! 

45+2. Иззатулло Пўлатов қоидани бузгани учун огоҳлантириш олди. 

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди. 

42. Матвей Лукин қўполлик кўрсатгани учун сариқ карточка билан жазоланди. 

40. Абубакир Ашуров қоидани бузгани боис сариқ карточка олди.

38. Ўзбекистонлик ёшлар олис масофадан бирин-кетин зарбалар йўллашмоқда. Бу гал Ашуровнинг жаримадан йўллаган зарбаси анча ноаниқ кетди. 

15. ГОЛ! Россия ҳисобни очди! Иван Зазвонкиннинг тепган тўпи рикошет орқали дарвоза тўридан жой олди – 0:1!

14. Шаҳзоджон Неъматжонов қўполлик ишлатгани боис огоҳлантирилди. 

1. Учрашувга старт берилди!

 - Футболчилар майдонга чиқиб келишмоқда.


Фото: Толибжон Қосимов

Рейтинг: -19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика