UZ

Сўнгги янгиликлар

23:41"Реал" Карвахалга ўринбосар топди  0 23:04Хаби Алонсо "Реал"дан учта юлдузни сотиб олишни сўради  0 22:15“Барселона” ва “Ювентус” “Борнмут” футболчисига қизиқмоқда  0 21:48"Арсенал" ҳимоячиси Салиба: "Мен АПЛни яхши кўраман, лекин асосий мақсадим — Чемпионлар лигаси"  0 21:21Флик Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  2 20:55“Манчестер Юнайтед” “Атлетико” ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 20:24“Манчестер Сити” футболчиси январда клубни тарк этиши мумкин  3 19:54Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?  4 19:20Ҳатто Польша Биринчи лигаси вакили ҳам Балотелли билан шартнома имзолашни хоҳламади  4 18:49Ямаль: "Мен тун ярмида уйғониб, печенье ейиш учун эртароқ ухлайман"  8 18:20ПСЖ "Реал" асосий футболчисига фойдали шартнома таклиф қилишга тайёр  1 17:51"Челси"нинг икки футболчиси сафга қайтди ва "Астон Вилла"га қарши ўйинга тайёр  1 17:22"Манчестер Юнайтед" Семеньо бўйича муваффақиятсизликдан кейин "Лейпциг" юлдузига кўз тикди  4 16:54"Атлетико" Сёрлотни 35-40 млн евро эвазига сотишга тайёр  1 16:26"Андижон"га яна бир тажрибали футболчи келмоқда  24

"Олтин куз" мусобақасининг иккинчи кун натижалари Янгиликлар

"Олтин куз" мусобақасининг иккинчи кун натижалари

Кеча сайтимиз орқали 2009-2010 йилларда туғилган футболчилар ўртасида навбатдаги "Олтин куз" футбол фестивали старт олгани ҳақида хабар бергандик.

Мазкур мусобақа ўтган йил илк марта ташкил этилган ва бир қатор қувончли воқеаларга бой бўлганди. Бу сафар иккинчи бор ўтказилаётган турнирда жами 20та жамоа иштирок этмоқда. 

Тошкент шаҳар ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби залида ташкил этилаётганган фестивалда бугун иккинчи кун учрашувлари бўлиб ўтди. Кун давомида жами 10та ўйин ўтказилди. 

Эндиликда бундай мусобақалар Ўзбекистон футбол федерацияси ва Тошкент шаҳар футбол федерациясининг ўзаро ҳамкорлигида ташкил қилинади. "Олтин куз" футбол фестивалининг бош ҳомийси "ChaCha" савдо белгиси. 

Ушбу мусобақа фестивал бўлгани учун жамоаларнинг очкоси ҳисобланмайди, бундан кўзланган мақсад ҳеч кимнинг хафа бўлмасдан ўйин амалиётига эга бўлиши ва болакайларнинг футболдан роҳат олишларини таъминлашдир. 


Қуйида иккинчи кун натижаларини келтириб ўтамиз.

2009 йилда таваллуд топганлар 

“Junior Football” – “Дўстлик“ 1:2

"Спартак" - "Металлург" 4:0

БЎСМ-16 – “Спартак-2” 2:2

“Пахтакор” - “Насаф-2” 2:3

“Мега Спорт” - “Насаф” 0:1 

“Odil Junior” - “Қўқон-1912” 7:6

2010 йилда таваллуд топганлар

"Локомотив-Бойсун" - "Локомотив-Б" 1:1 

"Қўқон-1912" - "Локомотив-А" 4:5 

"Бунёдкор" - ИБЎСМ 1:1

"Истиқлол" - "Мега Спорт" 1:3

Эртага учинчи кун учрашувлари ўтказилади ва шу билан навбатдаги мусобақага якун ясалади. Турнир якунида барча иштирокчи жамоаларга медаллар ва кубок топширилади. 






Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика