

"Бавария" вингери Мадрид клубида у ўз ривожланишини давом эттириши ва фаолиятида кейинги қадамни ташлаши учун барча зарур шарт-шароитлар бор деб ҳисоблайди, дея хабар беради Foot Mercato. "Реал" футболчининг уларга ўтиш истагидан хабардор ва рекорд даражадаги трансферни амалга оширишни режалаштирмоқда.
Мюнхенликлар раҳбарияти ҳали ҳам 24 ёшли футболчи билан шартномани узайтирмоқчи, аммо агар "истисно" таклиф тушса, унинг кетиши мумкинлигини тушуниб турибди. Шу муносабат билан "Бавария" Олисени алмаштириши мумкин бўлган бир нечта футболчилар, жумладан ПСЖ вакили Брэдли Барколя билан боғланди. Олисе жаҳон чемпионати якунланганидан сўнг амалдаги клуби раҳбарияти билан вазиятни муҳокама қилиши кутилмоқда.
Катта эҳтимол билан, "Бавария" Майклнинг трансфери учун камида 200 миллион евро талаб қилади.
Ўтган мавсумда Бундеслигада Олисе 32 та ўйин ўтказиб, 15 та гол урди ва 19 та голли узатмани амалга оширди.



